You are here

Намознинг ўқилиш шакли

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

  1. Ният:

Ният — намознинг раво бўлиши учун шартдир. Яъни, банда қалби билан Аллоҳ таолога намоз воситасида қуллиқ бажо келтиришни қасд қилади. У ўқиётган намозининг, масалан, Шом ёки Хуфтон эканини билиб туради. Ниятни тил билан талаффуз қилиш машруъ эмас. Чунки тил билан ният қилиш на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва на муҳтарам саҳобаларидан нақл қилингандир. 

  1. Намозхон намоз учун тик туради ва қўлларини елкалари ёки қулоқлари баробар кўтариб:

«Аллоҳу акбар!», дейди. Бу аснода қўл кафтларининг ичи қилбага қараган булади. 
Такбир «Аллоҳу акбар!» жумласи билангина раводир. Бунинг маъноси «Улуғлик ва буюклик Аллоҳга хосдир», «Аллоҳ барча нарсадан — дунёдаги жамики лаззат ва майлликлардан кўра буюкдир!», демакдир. Шу боис намозда бу шаҳватларни бир тарафга қўйиб, қалбимиз ва ақлимиз билан хушуъ ила Буюк, Олий Аллоҳ таоло сари йўналайлик..

  1. Намозхон такбирни айтгандан кейин ўнг қўлини чап қўлининг устига қўйиб боғлайди ва намозда тик турган пайтида ҳар доим шундай қилади. 
  1. Кириш дуосини ўқийди: Кириш (яъни, Сано) дуоси: «Эй Аллоҳ, Сени ҳамдинг билан (барча айбу нуқсонлардан) поклайман. Исминг баракотли ва шаънинг буюк бўлди. Сендан бошқа ҳақ илоҳ йўқдир!» бўлиб, уни ўқиш мустаҳабдир.
  1. «Қувилган шайтоннинг шарридан Аллоҳга сиғинаман» деган маънода паноҳ сўрайди: «(Аллоҳ даргоҳидан) тошбўрон қилиб қувилган шайтон шарридан Аллоҳга сиғинаман».
  1. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, дейди. Бунинг маъноси: (Намозимни) Аллоҳнинг исми билан табаррукланиб ва Ундан ёрдам сўраб бошлайман.
  1. Фотиҳа сурасини ўқийди. Фотиҳа — Аллоҳнинг Китобидаги энг буюк сурадир.
  • Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга лутф қилиб шундай деди: 
    «Дарҳақиқат, Биз сизга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръонни ато этдик» (Ҳижр: 87).
    «Етти такрорланувчи» — Фотиҳа сурасидир. Бундай деб аталишига унинг етти оятдан иборат бўлиши ва одамларнинг ҳар куни уни бир неча марта такрорлашларидир.
  • Мусулмоннинг бу сурани ўрганиши шартдир. Чунки уни якка ўзи ёки имомлик қилиб намоз ўқиганда ёхуд овоз чиқарилмай ўқилган намозга иқтидо қилувчи киши намозда ўқиши зарурдир. 
  1. Мусулмоннинг бу сурани ўрганиши шартдир. Чунки уни якка ўзи ёки имомлик қилиб намоз ўқиганда ёхуд овоз чиқарилмай ўқилган намозга иқтидо қилувчи киши намозда ўқиши зарурдир.
  1. Намозхон биринчи икки ракаатда Фотиҳа сурасидан сўнгра, бошқа бирон сура ёки оятларни ўқийди. Учинчи ва тўртинчи ракаатда эса фақатгина Фотиҳа сурасини ўқийди.
  • Намозхон Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларида Фотиҳа ва бошқа сурани жаҳрия — товуш чиқариб, Пешин ва Аср намозларида пинҳона ўқийди. 
  • Намознинг бошқа зикрлари пинҳона ўқилади.

  1. Сўнгра икки қўлини елкалари ёки қулоқлари баробаригача, кафтларини худди биринчи такбирдагидек қиблага қаратиб кўтариб, рукуга бориш учун такбир айтади. 
  1. Сўнгра белини букиб қибла тарафга рукуъ қилади (эгилади) ҳамда боши ва белини текис қилади. Рукуда қўлларини икки тизза устига қўяди. Ўша пайтда: «Субҳана роббиял азийм» (Буюк Роббимни (айбу нуқсонлардан) поклайман), дейиши ва уни уч марта такрорлаши мустаҳабдир. Рукуъ — Аллоҳ таолони улуғлаш ва мақташ онидир.

«Буюк Роббимни (айбу нуқсонлардан) поклайман», дейишнинг маъноси: Мен Аллоҳ таолони нуқсонлардан поклайман ва бу сўзларни Аллоҳ таолога бўйинсунган ва эгилган-рукуъ қилган ҳолатимда айтаман, демакдир.

 Агар имом ёки танҳо намоз ўқиётган бўлса, рукудан тик турган ҳолатида қўлларини аввалгидек елкалари баробарига, кафтларини эса қиблага қаратиб кўтарган ҳолатида: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган кимсаларни эшитди), деб қайтади. Намоз ўқиётган барча одамлар эса: «Роббана ва лакал ҳамд» (Роббимиз, Сенга ҳамдлар бўлсин!), дейдилар. Намозхоннинг буларга қўшимча ўлароқ: «... ҳамдан касирон тоййибан мубарокан фийҳ, милъас-самавати ва милъа-арзи ва милъа ма шиъта мин шайин баъд» (Роббимиз, Сенга кўп, муборакли ва осмону Ерларни ва Ўзинг хоҳлаган нарсаларни тўлдирган (миқдорича) ҳамдлар бўлсин!), дейиши мустаҳабдир.”

.

  1. Агар имом ёки танҳо намоз ўқиётган бўлса, рукудан тик турган ҳолатида қўлларини аввалгидек елкалари баробарига, кафтларини эса қиблага қаратиб кўтарган ҳолатида:

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган кимсаларни эшитди), деб қайтади. Намоз ўқиётган барча одамлар эса: «Роббана ва лакал ҳамд» (Роббимиз, Сенга ҳамдлар бўлсин!), дейдилар. Намозхоннинг буларга қўшимча ўлароқ: «... ҳамдан касирон тоййибан мубарокан фийҳ, милъас-самавати ва милъа-арзи ва милъа ма шиъта мин шайин баъд» (Роббимиз, Сенга кўп, муборакли ва осмону Ерларни ва Ўзинг хоҳлаган нарсаларни тўлдирган (миқдорича) ҳамдлар бўлсин!), дейиши мустаҳабдир.

  1. Сўнгра намозхон етти аъзоси:

 бурун билан бирга пешона, икки қўл, икки тизза ва икки оёқ билан сажда қилиш учун ерга йиқилади. Унинг саждада қўлларини биқинларидан, қорнини эса сонларидан, сонларини эса оёқларидан узоқ қилиши ҳамда билакларини ердан кўтариб туриши мустаҳабдир.

  1. Намозхон саждасида:

«Субҳана роббиял аъло» (Олий Роббимни айбу нуқсонлардан поклайман), дейди ва уни уч марта такрорлаш мустаҳабдир.
«Олий Роббимни айбу нуқсонлардан поклайман», дейишнинг маъноси: Азамати ва қадри юксак, самовотлар узра олий, барча айбу нуқсонлардан улуғ бўлган Аллоҳни поклайман!, демакдир.
Бу жумлада ўзи билан Олий Робб ўртасидаги фарқни англаши ва Роббисига итоат этишни хотирлаши учун, Ерга ҳокисорлик билан ёпишиб саждага борган одам учун танбеҳ бор.

Сажда, Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилиш пайтларининг энг муаззамидир. Банда зарур бўлган зикрдан сўнгра хоҳлаган дунё ва охират манфаатларини тилаб дуо қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Банданинг Роббисига энг яқин бўлган вақти сажда қилган ҳолатидир. Бас, (саждада) тилакни кўп қилинглар!», деганлар (Имом Муслим: 482)..

  1. Сўнгра такбир айтиб, икки сажда ўртасида ўтиради. 

Унинг чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғини тиклаши ва қўлларини сонларининг тиззаларига яқин олд қисмига қўйиши мустаҳаб ҳисобланади.

  • Намоздаги барча ўтиришларнинг шундай бўлиши мустаҳаб бўлиб, охирги (иккинчи) ташаҳҳудда ўнг оёғини тиклаб, чап оёғини ўнг оёғининг болдир (суяг)и остидан чиқариб ерга ўтириши ҳам мустаҳабдир.
  1. Икки сажда ўртасида ўтирганида: «Роббиғфир лий» (Роббим, мени мағфират қил), дейди ва буни уч марта такрорлаши мустаҳабдир.
  1. Сўнгра, биринчи саждаси каби иккинчи саждасини қилади.
  1. Сўнгра, иккинчи саждадан «Аллоҳу акбар!» деб, тик туриш ҳолатига қайтади.
  1. Иккинчи ракаатни ҳам биринчи ракаат каби ўқийди.
  1. Иккинчи ракаатнинг саждасидан сўнгра биринчи ташаҳҳуд учун ўтиради ва  шундай дейди:

«Олқишлар, салавот ва покиза амаллар Аллоҳ учундир! Эй Пайғамбар, сизга салом, Аллоҳнинг барака ва раҳматлари бўлсин! Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига саломлар бўлсин! Мен: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман» (Имом Бухорий: 831).

  1. Сўнгра, намози уч ёки тўрт ракаатлик бўлса, намозининг қолган қисмини ўқий бошлайди. 

Бироқ, учинчи ва тўртинчи ракаатларда фақатгина Фотиҳа сурасинигина ўқийди.

  • Намоз Бомдод каби икки ракаатли бўлса, ташаҳҳудни қуйида келганидек ўқилади.

  1. Охирги ракаатнинг иккинчи саждасидан кейин охирги ташаҳҳуд учун ўтиради. Ўтириш шакли биринчи ташаҳҳуддаги ўтириш шакли билан айни бўлсада, бироқ қўшимча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилади. Салавот шакли қуйидагичадир: 

«Эй Аллоҳ, Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ, Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан» (Имом Бухорий: 3370). 

  • Бундан сўнгра қуйидаги ёки бошқа дуони қилиш мустаҳабдир: «Мен жаҳҳаннам ва қабр азобидан, ҳаёт, ўлим ва Масиҳуд Дажжол фитналаридан Аллоҳга сиғинаман». 
  1.  Сўнгра дастлаб ўнг, сўнгра чап томонларга ўгирилиб: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», дейди.

Салом бериш билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, мусулмон намозини тугатган бўлади: «У (намозда дунё ишлари)ни ҳаром қилгувчиси — такбир, ҳалол қилгувчиси — саломдир» (Абу Довуд: 61, Термизий: 3).

  1. Фарз намоздан сўнгра салом бергач, мусулмоннинг қуйидаги зикрларни айтиши мустаҳабдир: 
  1. Уч марта «Астағфируллоҳ» (Аллоҳдан мағфират сўрайман!).
  2. «Эй Аллоҳ, Сен — Саломсан ва салом Сендандир! Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен баракотли — буюксан» (Имом Муслим: 1362),
    «Эй Аллоҳ, Сен ато этган нарсани қайтаргувчи, Сен таъқиқлаган нарсани бергувчи зот йўқдир. (Ҳузурингда) улуғлик-бойлик эгасига улуғлиги-бойлиги фойда бермас» (Имом Бухорий: 844; Имом Муслим: 1086).
  3.  «Субҳаналлоҳ» (Аллоҳни нолойиқ сифатлардан поклайман), деб 33 марта, «Алҳамдулиллаҳ» (Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!), деб 33 марта, «Аллоҳу акбар» (Аллоҳ буюкдир), деб 33 марта айтади. 
    Буларнинг юзинчисини қуйидаги зикр билан тугаллайди: «Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқ. Эгадорлик ва ҳамду санолар Унингдир ҳамда У барча нарсага қодирдир» (Имом Бухорий: 844).

Фотиҳа сураси ва намоз зикрларини ёд билмаган одам нима қилади?

  • Бундай одам намозда тилга олиш фарз бўлган зикрларни ёд олишга ҳаракат қилиши керак. У зикрлар араб тилида талаффуз қилинсагина тўғри бўлади. Улар:
    Фотиҳа сураси, такбир, «Субҳаана Роббиял азийм», «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ. Роббана лакал ҳамд», «Субҳаана Роббиял аълаа», «Роббиғфирлий», ташаҳҳуд, Пайғамбаримизга салавот, «Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ»дир. 
  • Мусулмон, Аллоҳ таоло: «Қодир бўлганингизча Аллоҳдан қўрқингиз!», деганидек (Тағобун: 16), намоз зикрларини тўлиқ ёдлаб олгунига қадар намозида тасбиҳ, ҳамд ва такбир айтиши, қиёмда (тик) турганида ёд олган оятини талаффуз қилиши лозим. 
  • Бу вақт оралиғида намозхон намозларни вақтида ўқишга ўрганиши учун, жамоат билан бирга ўқишга ҳаракат қилиши керак. Чунки имом, иқтидо қилган одамнинг камчиликларини ўз зиммасига олади.   

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир