You are here

Турли ҳолатлардаги зикрлар

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Тонг ва оқшом зикрлари

Оятул Курсий (Қаранг: 270-272-бетлар)

Муъаввизот (Қаранг: 272-274-бетлар)

(بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ)
Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъас-миҳи шайъун фил-арди ва лаа фис-самааи, ва ҳувас-самиъул алийм.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар куннинг тонгги ва ҳар кечанинг оқшомида бу дуони уч марта ўқиган одамга ҳеч нарса зарар бермаслиги ҳақида хабар бердилар (Термизий: 3388)

(رَضِيتُ بِاللَّهِ رَبًّا، وَبِالإِسْلامِ دِينًا، وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم نَبِيًّا)
Розийту биллаҳи роббан, ва бил-ислаами дийнан, ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллама набиййан. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тонг ва оқшом пайтида «Аллоҳни — Парвардигор, Исломни — дин ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни — пайғамбар», деб рози бўлган кимсани Қиёмат куни рози қилиш Аллоҳнинг ҳаққидир» (Имом Аҳмад: 18967)

(اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي اغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ)
Аллоҳумма анта Роббий лаа илааҳа илла анта, холақтаний ва ана абдука, ва ана ала аҳдика ва ваъдика мас-татоъту, аузу бика мин шарри маа сонаъту. Абув`у лака би неъматика алаййа ва абув`у лака би занбий фағфир лий, фа иннаҳу лаа яғфируз-зунувба иллаа анта. 
(Эй Аллоҳ, Сен менинг Роббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенинг (олган) аҳдинг ва ваъданг узраман. Мен Сенга қилган ишларимнинг шарридан сиғинаман. Мен, Сенинг менга берган неъматларингга ва қилган гуноҳларимга иқрорман. Шундай экан, мени мағфират қил. Зеро, гуноҳларни Сенгина мағфират қиласан!). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Буни кундузи ишонч билан айтиб, ўша куни оқшомга етмай ўлган одам, жаннат аҳлидан бўлади. Буни оқшом ишонч билан айтиб, ўша кеча тонгга етмай ўлган одам, жаннат аҳлидан бўлади» (Имом Бухорий: 5947)

(أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، لاَ إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. رَبِّ، أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذَا الْيَوْمِ وَخَيْرَ مَا بَعْدَهُ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِي هَذَا الْيَوْمِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ. رَبِّ، أَعُوذُ بِكَ مِنَ لْكَسَلِ، وَسُوءِ الْكِبَرِ. رَبِّ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ)

Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳ, валҳамду лиллаҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр. Робби, асъалука хойра ма фий ҳаазал-явми ва хойра ма баъдаҳу. Ва аузу бика мин шарри ма фий ҳаазал-явми ва шарри ма баъдаҳ. Робби, аузу бика минал-касали ва сууил кибар. Робби, аузу бика мин азаабин фин-наари ва азаабин фил-қобр. 

(Тонг оттирдик ва бутун мулк Аллоҳники бўлиб тонг оттирди. Якто шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқдир. Мулк ва мақтовлар Унингдир. У, ҳар нарсага қодирдир. Роббим, мен Сендан бугундаги ва ундан кейинги кунлардаги яхшиликларни сўрайман.  Роббим, мен Сенга бугундаги ва ундан кейинги кунлардаги ёмонликлардан сиғинаман. Роббим, Сендан ялқовлик ва кексаликнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман. Роббим, Сенга жаҳаннам ва қабрдаги азоблардан сиғинаман» (Имом Муслим: 2723).

Оқшом маҳали «тонг» сўзининг ерига «оқшом», дейди.

Овқатланиш асносидаги дуо

Овқат ейишдан илгари ўқиладиган дуо

«Бировингиз овқат еса: «Бисмиллаҳ» (Аллоҳнинг номи билан), десин. Агар уни (овқатланишнинг) бошида унутса: 
«Бисмиллаҳи аввалаҳу ва аахираҳу» ((Овқатланишнинг) бошида ва охирида бисмиллаҳ), десин» (Термизий: 1858, 3264).

Таом еб бўлгач ўқиладиган дуолар

(الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَطْعَمَنِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ)
«Овқат еб: «Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ҳаазаа ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувваҳ,  деган одамнинг аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади».
(Маъноси: Менга буни едирган ва уни тарафимдан бирон куч ва қудрат бўлмай ризқ қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин) (Термизий: 3458, Абу Довуд: 4023). 

Уйдаги дуолар

Уйга кириш асносида

(اللَّهُمَّ، إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ، وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ، بِاسْمِ اللَّهِ وَلَجْنَا، وَباسْمِ اللَّهِ خَرَجْنَا، وَعَلَى اللَّهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا)
«Одам уйига кирса: «Аллоҳумма, инний асъалука хойрал-мавлажи ва хойрал-махражи. Бисмиллааҳи валажнаа, ва бисмиллааҳи хоражнаа ва алаллоҳи роббинаа таваккалнаа» (Эй Аллоҳ, мен Сендан кирилган ва чиқилган жойнинг яхшиликларини тилайман. Аллоҳнинг номи билан кирдик ва Аллоҳнинг номи билан чиқдик. Ва Аллоҳга — Роббимизга таваккал қилдик), десин ва оиладагиларга салом берсин (Абу Довуд: 5096). 

Уйдан чиқиш асносида

(بِسْمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، لاَ حَوْلَ وَلا قُوَّةَ إِلا بِاللَّهِ. اللَّهُمَّ، إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ، أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ، أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ، أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ)
«Бисмиллаҳ,таваккалту алаллоҳ, лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ. Аллоҳумма, инний аузу бика ан азилла ав узалла, ав азилла ав узалла, ав азлима ав узлама, ав ажҳала ав южҳала алаййа»
(Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Куч ва ўзгариш фақат Аллоҳ биландир. Эй Аллоҳ, мен Сенга адашишим ва адаштирилишим, тойилишим ва тойдирилишим, зулм қилишим ва зулмланишим, жоҳиллик қилишим ва менга жоҳиллик қилинишидан сиғинаман) (Абу Довуд: 5094, 5095). 

Уйқудан уйғонгач ўқиладиган дуо

Уйқудан уйғонгач ўқиладиган дуо

(الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ)
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин-нушувр»
(Бизга ўлдиргандан сўнгра жон ато қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Қайтиш Унгадир) (Имом Бухорий: 5953, Имом Муслим: 2711).

Азон ва масжид

Муаззиннинг «Ҳаййа алас-солаҳ» (Намозга шошилингиз!) ва «Ҳаййа  алал-фалааҳ» (Нажотга шошилингиз!) деганини эшитган мусулмоннинг: «Ла ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ» (Куч ва бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш фақат Аллоҳ биландир) жумласини такрорлаши машрудир.

(اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ)
Азон тугагач эса: «Аллоҳумма, Робба ҳаазиҳид-даъватит-тааммати, вассолатил-қоимати, аати Муҳаммадан ал-василата вал-фазилата, вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ»   (Эй Аллоҳ, (эй), ушбу комил чақириқ ва (вақти) келган намознинг Робби, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васила (жаннатдаги олий мақом ) ва фазилат (одамлардан устун мартаба)ни бер ва Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовга сазовор мақомда тургиз!), дейди. Буни айтган одамни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги сўзлари билан муждаладилар: «Унга менинг шафоатим ҳалол бўлади» (Имом Бухорий: 589).

Масжидга кириш асносида

(بِسْمِ اللهِ، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِ اللهِ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي, وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ)
«Бисмиллаҳ. Вассолату вассалааму алаа Расулиллаҳ. Аллоҳуммағфир лий зунубий, вафтаҳ лий абвааба роҳматик» (Аллоҳнинг номи (билан кираяпман). Расулуллоҳга салавоту салом бўлсин. Эй Аллоҳ, менинг гуноҳларимни мағфират қил ва менга раҳмат дарвозаларингни оч!). Агар масжиддан чиқмоқчи бўлса шундай дейди:
«Бисмиллаҳ. Вассолату вассалааму алаа Расулиллаҳ. Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба фазлик» (Аллоҳнинг номи билан (чиқаяпман). Расулуллоҳга салавоту салом бўлсин. Эй Аллоҳ, мен учун марҳаматларинг дарвозасини оч!).

Фарз намозлардан сўнгра

Уч марта «Астағфируллоҳ», дейди.

(اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ)
«Аллоҳумма, антас-салаам ва минкас-салаам, табааракта йаа зал-жалаали вал-икроом» (Эй Аллоҳ, Сен — саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғлик ва икром Эгаси, Сен баракотли буюксан! (Имом Муслим: 591).

Сўнгра Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ўттиз уч марта «Субҳоналлоҳ», сўнгра Аллоҳга мақтов ўлароқ ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», кейин эса ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», дейди. Саноқни: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» (Якто ва шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқдир. Мулк ва ҳамдлар Унингдир. Ва У барча нарсага қодирдир), дея саноғини юз билан тугаллайди (Имом Муслим: 597).
Буни айтган одамнинг хатолари денгиз кўпигича бўлсада, кечирилишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мужду берганлар (Имом Муслим: 597). 

Оятул Курсийни ўқиш (қаранг: 270-272-бетлар).

Муъаввизотларни ўқиш (қаранг: 272-274-бетлар).

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир