You are here

Эркакка нисбатан аёлларнинг гуруҳи

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Аёллар эркакка нисбатан бир неча қисмга бўлинадилар:

  1. Аёл — эркакнинг рафиқасидир

Эркакнинг ўз рафиқасига қараши ва ундан хоҳлаганидек лаззатланиши мумкин. Бу ҳуқуқ аёлга ҳам берилган. Аллоҳ таоло эрни хотин кишига, хотин кишини эса эрига нисбатан «либос» деб атади. Бу —  улар ўртасидаги руҳий, ҳиссий ва жисмий алоқанинг ҳайратомуз кўринишидир. Аллоҳ таоло айтди: 
«Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз (яъни, эр-хотин бир- бирига киши либосга муҳтож бўлгани каби муҳтождирлар)» (Бақара: 187).

  1. Аёлнинг эркакка бегона бўлиши

Бегона аёл, гарчи қариндоши бўлсада, эркакнинг маҳрами бўлмаган аёлдир. Масалан, амакисининг қизи, тоғаси ёки холасининг қизи, акаси ёки укасининг хотини, оиласига қариндош ёки қариндош бўлмаган, қариндошлик ёки қуда-андалик алоқалари боғламаган аёллар. 
Ислом номусларни ҳимоя қилиш ва инсонга кириб келадиган шайтон дарвозаларини тўсиш учун, мусулмон эркакнинг ўзига бегона бўлган аёлга нисбатан қиладиган алоқасига ҳукм қиладиган қонун ва шартларни қўйди. Одамзотни яратган Зот, уни ислоҳ қиладиган нарсаларни жуда яхши билади. Аллоҳ таоло айтди: 
«(Ахир) яратган Зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор Зотдир» (Мулк: 14).

  1. Аёл эркакнинг маҳрамидир

Маҳрамдан мақсад, эркак киши уйланиши бутунлай мумкин бўлмаган аёллардир. Маҳрамлар қуйидагилардир:

Насаб 1

Она, ота ёки она тарафдан буви ва бундан юқори кетган насаб. (Масалан: бувининг онаси ёки бувиси).

2 Ўз қизи, ўғли ёки қизидан дунёга келган қиз набираси ва улардан тарқалган авлодлар. (Масалан: чевара, эвара).
3 Ўз опаси ёки синглиси, аммаси ёки холаси.
4 Ўз аммаси. Яъни, отасининг ўз ёки ўгай опаси ёки синглиси. Бунга ота ва онанинг аммаси ҳам киради.
5 Ўз холаси. Яъни, онасининг туғишган ёки ўгай опаси ёки синглиси. Бунга ота ва онанинг холаси ҳам киради.
6 Ўз ёки ўгай акаси ёки укасининг қизи ёхуд улардан тарқалган акасининг қиз набираси каби давом этган насаби.
7 Ўз ёки ўгай опаси ёки синглисининг қизи ёки шу қиздан тарқалган қизлар.
Қуда андачилик 8 Никоҳига кирган ёки талоқ қўйилган рафиқасининг онаси — қайнона. Қайнона ва қайнонанинг онаси — катта қайнона ҳам мутлақ маҳрамлардан ҳисобланади.
9 Эркакнинг ўз пушти камаридан дунёга келмаган ўгай қиз.
10 Ўғилнинг хотини — келин. Набиралар ва улардан дунёга келган авлодларнинг рафиқалари.
11 Ўгай она ва юқори насаб: ота ёки она тарафидан бобонинг рафиқаси.
Эмиш (эмикдошлик) 12

Эмикдош она. Яъни, эркакни туғилган пайтида икки йил орасида эмизган аёл. Бу муддат давомида чақалоқ онасини беш марта сўриб эмган бўлиши керак. Болани эмизгани боис, Ислом дини эмикдош онага бу ҳақни берди.

13

Эмикдош опа ёки сингил. Улар чақалоқлик даврида эмизган онанинг фарзандларидир. Шунингдек, эмикдошлик туфайли насаб қариндошлиги туфайли маҳрам ҳисобланган барча: эмикдош амма, хола, сингилнинг қизи — жиянлар ҳам маҳрам ҳисобланади.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир