You are here

Намоздаги хушуъ

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Намоздаги хушуъ — намознинг ҳақиқати ва гавҳаридир. Унинг маъноси эса, тилим билан оят, дуо ва зикрларни такрорлар эканман, кўнглим билан Аллоҳнинг ҳузурида намозда туриб хокисорлик ва қулликни ҳис этмоқдаман, демакдир.

Хушуъ — ибодатларнинг энг фазилатлиси ва итоатларнинг олийсидир. Шу боис Аллоҳ таоло Қуръони Каримда хушуъ мўминларнинг сифати эканини тавсифлаб шундай деди: 
«Намозларида хушули бўлган мўминлар нажот топдилар» (Мўминун: 1 – 2).

Намозда хушуни ҳис этган одам ибодат ва иймон лаззатини тотади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қувончим намозда қилинди», дедилар (Насоий: 3940).
Қувонч — етук сурур, саодат, унсият ва лаззат, демакдир.

Намоздаги ажру савоблар, ундаги хушуъ миқдорига қараб бўлади.

Намозда хушуъ қилишга кўмакчи омиллар

Намозда хушуъ қилишга олиб борадиган талайгина омиллар бор. Шулардан: 

  1. Намоз учун тайёргарлик ва ҳозирлик:

Бу —  эркакларнинг масжидга эрта келиши, фарз намозларидан илгариги суннатларни ўқиш, намозга муносиб кийимлар кийиш, вақор ва вазминлик билан юриб келиш.

  1. Чалғитувчи ва заҳарловчи барча нарсадан йироқ бўлиш:

Намозхон, олдида чалғитадиган расм ёки кўнгилочар нарсалар бор экан, ёки чалғитувчи товушларни эшитар экан, ёхуд ҳожати қистаб турган пайтда, ёда таом ёки ичимликлар бор экан оч ёки ташна ҳолатда намоз ўқимайди. Токи намозхоннинг зеҳни соф бўлсин ва киришадиган буюк иш — намози ҳамда Роббисига бўлган муножоти соғлом бўлсин! 

  1. Намоздаги хотиржамлик:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамларнинг энг ёмон ўғриси, ўз намозидан ўғирлик қилган одамдир», дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, одам ўз намозидан қандай ўғирлик қилиши мумкин?, деб сўрашганида: «Рукуъ ва саждаларини тўкис қилмайди», деб жавоб бердилар (Имом Аҳмад: 22642).

Намозида хотиржам бўлмаган одамнинг хушуда бўлиши маҳолдир. Чунки, суръат хушуни, «қарғанинг дон чўқиши» эса савобни кетказади.

  1. Рўпарасида турган Зотнинг улуғлигини кўз олдига келтириш:

Намозхон Аллоҳ таолонинг азамати, буюклиги, ўзининг эса заиф ва хор эканини, қисқа вақт ичида Роббисига муножот қилишини, ҳокисорлик ва хорлик билан тилакда бўлишини, Аллоҳ таоло Охиратда мўминлар учун тайёрлаб қўйган савоблар, мушриклар учун ҳозирлаб қўйган азобларни ва Охиратда Аллоҳнинг рўпарасида туришини ёдга олсин.

Агар мўмин буларни кўнглида гавдалантира олса, Аллоҳ таоло: 
«Роббиларига дуч келишларини ўйлайдилар» дея тавсифлаган кимсалар қаторида бўлади: «Албатта у (намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар ўзларининг Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва шубҳасиз, унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга (оғир эмасдир)» (Бақара: 45 – 46).

Агар намозхон Аллоҳ таолонинг эшитиши, инъомлар ато этиши ва дуоларини ижобат қилишини қалбига жо қилса, шу жо қилишига қараб хушуси ҳам бўлади.

  1. Ўқилган оятлар ва намознинг бошқа зикрлари ҳақида тафаккур қилиб, улардан таъсирланиш:

Қуръони Карим тафаккур қилиш учун нозил қилинган: 
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган бир муборак Китобдир» (Сод: 29).
Тафаккур — ўқиётган оят, зикр ва дуоларнинг маъноларини билиш билангина ҳосил бўлади. Ўшандагина бир тарафдан ўзининг ҳолати ва ҳаёти ҳақида, иккинчи тарафдан эса ўқиётган оят ва зикрларнинг маънолари ҳақида фикрлар қуйилади. Натижада, хушуъ, итоат ва таъсирланиш пайдо бўлиб, гоҳида кўзлардан ёшлар оқиб, бирон оят худди аввал эшитмагандек таъсирсиз ўтмайди. Аллоҳ таоло айтди: 
«Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтида у (оятларга) гунг ва кўр ҳолларида ташланмайдилар, (балки уларни англаб-билиб амал қилурлар)» (Фурқон: 73).

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир