You are here

Никоҳ — уйланиш шартномаси

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Никоҳ шартномаси билан аёл эркакнинг жуфту ҳалолига айланади ва бунинг ортидан уйланиш аҳкомлари жорий бўлади. Аллоҳ таоло бу шартноманинг аҳамияти, ҳимоя қилишнинг фарзлиги ва бажо келтиришга ҳарис бўлишга эътиборни қаратиб уни Ўз Китобида «мустаҳкам аҳд» деб номлади.

Аллоҳ таоло никоҳни қадри ва уни ҳимоя қилиш зарурлигини билдириш учун «мустаҳкам аҳд», деб атади.

Турмушнинг соғлом бўлиши учун қуйидаги нарсалар шартдир:

  1. Эркак ва аёлнинг розилиги.

Эркак ва аёлнинг турмуш қуришга розилиги ва рад этмаслиги. Аёлнинг ризоси агар илгари турмуш қурган ва ажрашган бева бўлса тили билан ифодалаши, бокира бўлса сукути ва эътирозсизлиги билан билинади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бевани ўзи билан маслаҳат қилинмагунича, бокирани ўзидан рухсат олинмагунича турмушга узатилмайди», дедилар. Саҳобалар: Бокиранинг рухсати қандай бўлади?, деб савол беришганида: «Сукут қилиши», деб жавоб бердилар (Имом Бухорий: 4845).

Валийнинг қизларини турмуш қуришларига монеъ бўлиши, зулм турларидан биридир. Агар шундай ҳолат содир бўлса, валийлик ундан кўра узоқроқ бўлган валийга ўтади.  

  1. Валийнинг бўлиши.

Валий — аёлнинг яқин бўлган отаси ва акаси каби эркак қариндошидир. Никоҳ ўқилаётган пайтда валийнинг ҳозир бўлиши ва никоҳга розилигининг олиниши шартдир. Бундай ҳолатда куёвнинг кўзи олдида келиннинг ёлғиз эмаслиги, балки, унинг суянчиғи ва ҳимоячиси, зулм содир бўлса, уни қайтара оладиган отаси ва акасининг борлиги гавдаланади. Бундан ташқари, валий қизни бошқа эркаклардан кўра яхшироқ билади ва унинг никоҳ шартномасида иштирок этиши, қиз учун яшиликдан бошқа нарса бўлмайди. Шу боис бўлса керак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Валийсиз никоҳ қилинмайди», деганлар (Абу Довуд: 2085; Термизий: 1102).

Валийлик — омонатдир. Шунинг учун қуйидаги сифатларга эга кишидан келган совчиларга қизларини узатиш учун қулайликлар яратиб бериш керак: 

Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга дини ва ахлоқидан мамнун бўлганингиз одам совчи бўлса, унга қизингизни узатинглар!», дедилар (Термизий: 1084; Ибн Можа: 1967).
Аёл кишига турмуш қуришни таъқиқлаш ёки турмуш қуришига ғов бўлиш, энг оғир зулмлардан биридир. Агар валий шундай қилса, валийлик қизнинг ундан бошқа узоқроқ қариндошига ўтади.
Саҳобалардан бири синглисини бировга узатиб, унга эҳтиром кўрсатди. Бироқ, Аллоҳнинг тақдири билан, турмуш узоқ давом этмади ва эр хотинини талоқ қўйди. Пушаймон бўлган эр хотинини қайтариб олмоқчи бўлди, бироқ қизнинг акаси бунга қарши чиқди. Қиз ҳам бирон айби бўлмагани учун эри билан ҳаётини давом эттирмоқчи эди. Ўша пайтда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди:  «Қачон хотинларингизни талоқ қилсангизлар ва уларнинг идда муддатлари битиб қолса, бас, (эй ота-оналар) уларни ўзаро яхшилик билан келишишган бўлсалар, эрларига қайта никоҳланишдан тўсманг!» (Бақара: 232). 
Шунда саҳоба: Мана энди, қаршилик қилмайман, ё Расулуллоҳ!, деди ва синглисини қайта ўша одамга берди (Имом Бухорий: 4837).
Агар яқин валийси бўлмаса ёки валийликка лойиқ эркак қариндошлари мусулмон бўлмаса, хотиннинг валийси қози ёки масжид имоми ёхуд мусулмонлар ўртасидаги ишончли киши ёки эътиборли арбоб бўлади.

  1. Никоҳ эълони ва гувоҳлар иштироки.

Ислом дини эр ва хотинни туҳмат ва ифтиролардан узоқ тутиш учун одамлар ўртасида никоҳни эълон қилишни шарт қилди. Бунинг энг оз кўриниши иккита гувоҳнинг никоҳ қилинганига шоҳидлигидир.

  1. Эр ва хотинда никоҳ шартларининг тўла топилиши.

    Ислом дини никоҳ соғлом бўлиши мақсадида эр ва хотин учун зарурий шартларни қўйиб қўйди. Улар қуйидагичадир:

  1. Аёл, муслима ёки китоб аҳли (яъни, насроний ёки яҳудий) ва ўз динига иймон келтирган бўлиши шарт. Шундай бўлсада, Ислом дини бизни диёнатига боғлиқ муслимага уйланишга рағбатлантирди. Чунки у келажакда болаларнинг мураббияси, сиз учун эса эзгулик ва устиворликка ёрдамчи бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қўлинг тупроққа белангур (барака тогур), диндорини қўлдан чиқарма!», деганлар (Имом Бухорий: 4802; Имом Муслим: 1466).
  2. Турмушга узатилаётган аёлнинг покдомон бўлиши. Чунки, фоҳишалик ва зино билан номи чиққан аёлга уйланиш ҳаромдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:  «сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир» (Моида: 5).
  3. Аёлнинг уйланиш абадул-абад ҳаром қилинган ва юқорида баён қилинган кимсалардан бўлмаслиги (Қаранг: 246-247-бетлар) ҳамда эркакнинг ўз никоҳида хотини билан бирга хотинининг синглиси ёки аммаси ёхуд холасини жамламаслиги.
  4. Эркакнинг мусулмон бўлиши шарт. Муслима аёлнинг китоб аҳли ёки китоб аҳлидан бошқа бирон динга мансуб бўлишидан қатъий назар, кофир эркак билан турмуш қуриши ҳаромдир.
  5. Никоҳ шартномаси валийнинг куёвга: «Сизга турмушга узатдим!» ёки «Фалончи қизим ёки фалончи синглимни сизга турмушга бердим» ва куёвнинг: «Қабул қилдим» ёки «Розиман» дейиши ёда лафзларнинг айнан ўзи ёки ўзлари тушунадиган тилда шу маъноларни ифодалаган жумлалар билан тугалланади.

Зурриётнинг соғлом бўлиши, мусулмоннинг энг буюк орзуларидан биридир. Шу боис солиҳа ва диёнатли бўлиш, рафиқани танлашда энг муҳим меъёрлардан биридир. 

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир