You are here

Кўпхотинлик

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Ислом динида эркак кишининг битта аёлга уйланиши ва ўзаро ҳамкор ва бахтли оилани қуриши асосдир. Бироқ, Ислом дини, барча самовий динларда таъкидлангани каби, жамият ва шахс учун манфаат ва ҳикматлари бўлгани учун бир неча аёлга уйланиш ҳаққини берди ва аёл кишига зулм қилиш ва унинг ҳуқуқларини поймол қилишнинг олдини оладиган шарт ва талабларни қўйди. Шу шартлардан айримлари қуйидагилардир:

  1.  Адолат.

Рафиқалар ўртасида нафақа, ётоқ ва шунга ўхшаш зоҳирий моддий ишларда адолатли бўлиш шартдир. Бу ишларда адолат қила олмайдиган эркакларнинг бир неча аёлга уйланишлари ҳаромдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
«Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, битта аёлга (уйланингиз)!» (Нисо: 3).
Чунки рафиқалар ўртасида адолатсизлик қилиш, энг қабиҳ ва хунук гуноҳлардан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Кимнинг иккита хотини бўлиб, улардан бирига (кўпроқ) эътибор берган бўлса, Қиёмат кунида бир тарафи эгилиб келади», деганлар (Абу Довуд: 2133).
Аммо кўнгилдаги муҳаббат эса, фарз эмас. Чунки эрнинг битта кўнгилда барча хотинларини бир хил севишга кучи етмайди. Бу — Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятининг маъноларидир: 
«Ҳар қанча уринсангизлар ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қилишга қодир бўлмайсизлар» (Нисо: 129).

  1. Рафиқаларга нафақа беришга қодир бўлиш. 

Эрнинг барча хотинларига нафақа беришга қодир бўлиши фарздир. Бу биринчи аёлга уйланиш шарти бўлар экан, иккинчисига уйланишнинг албатта шарти бўла олади. 

  1. Рафиқалар сонининг тўрттадан ошмаслиги. 

Кўп хотинга уйланишнинг Ислом динидаги сон чегараси — тўрттадир. Аллоҳ таоло буни қуйидаги оятида ифода этган:
«Агар етим қизларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинглар)» (Нисо: 3).
Агар янги мусулмон бўлган одамнинг тўрттадан ортиқ рафиқаси бўлса, улар ичидан ўзи суйган тўрттасини танлаб, бошқалари билан ажралиши керак бўлади.

  1. Қариндошлар ўртасидаги алоқаларни бузмаслик мақсадида айрим аёлларни бир никоҳда жамлаш таъқиқланади. Жумладан: 
  • Рафиқа билан рафиқанинг синглисини;
  • Рафиқа билан рафиқанинг холасини;
  • Рафиқа билан рафиқанинг аммасини.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир