You are here

Борлиқдаги энг буюк неъмат

quran and islamic books

Аллоҳ таоло одамзотга беадад неъматлар ато этган. Ҳар бир инсон Аллоҳнинг неъмати ва марҳаматлари ичида яшайди. Одамларнинг кўпи маҳрум қолган бир пайтда, бизга эшитиш ва кўриш неъматини берган зот — Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодир. У бизга ақл, соғлик, молу мулк ва оилани берди. Ҳатто бизга бутун Коинотни қуёши, осмони, ери ва барча махлуқотлари билан бўйинсундирди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди: 
«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар» (Наҳл: 18).

Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло ушбу неъматни бошқаларидан кўра шарафли эканини кўрсатиб, ўзига нисбатлади ва деди: 

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).

Яратилиш ғояси — Аллоҳ таолога ибодат қилишни амалга ошириш ва дунёнинг саодати, охиратнинг савобларини қўлга киритиш учун одамзотни зулматлардан ёруғликка, Ўзи рози бўлган динга ҳидоят қилиши, Аллоҳ таолонинг бандасига берган қандай буюк неъмат-а!

Барча пайғамбарлар билан юборилган «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ!) калимасини кўтаришимиз учун одамларга чиқарилган энг яхши уммат бўлишимиз учун бизни саралаб, танлаб олиши, Аллоҳ таолонинг бизга бўлган қандай буюк лутфи ва карами-я!

Айрим нодонлар мусулмон бўлишларидаги марҳамат ўзларидан эканини гумон қилиб, буни миннат қилганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу динга ҳидоятлагани учун марҳамат ва миннат Аллоҳники эканини билдириб огоҳлантирдилар. Аллоҳ таоло ҳам бу ҳақда шундай деди: 

«Улар сизга мусулмон бўлганларини миннат қилурлар. Айтинг: «Сизлар менга мусулмон бўлганларингизни миннат қилманглар. Балки агар (иймонингларда) содиқ бўлсангизлар Аллоҳ сизларни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилур» (Ҳужурот: 17).

Ҳа, Аллоҳ таолонинг неъматлари жуда ҳам кўп. Шундай бўлсада, Аллоҳ таоло бизга миннат қилганини зикр этган ягона неъмат — Ислом неъмати, Аллоҳга ибодат қилишга ва Уни якто санашга ҳидоят қилганидир.
Бироқ бу неъмат, қолиши ва устивор туриши учун шукр қилишга муҳтождир:
«Шукр қилсангиз (неъматларимни) зиёда қиламан» (Иброҳим: 7).

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир