You are here

Бўлимлар

Барча анбиёларнинг халқи учун олиб келган пайғоми Аллоҳ таолога шерик қўшмасдан Унинг Ўзигагина ибодат қилишда ва Ундан ўзга сиғинилаётган маъбудаларни инкор этишда айни бўлган. Мана шу «Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир» иборасининг ҳақиқий маъноси бўлиб, шу жумла...

Аллоҳ таоло мўминнинг ички дунёси ва қалбини ҳасад, кибр ва гина каби кўнгил иллатлари ва ширкдан поклашга буюрганидек, зоҳирини ҳам нажосат ва ифлосликлардан тозалашга буюрган. Шундай қилсагина мўмин Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлади. Аллоҳ таоло айтди: «Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни...

Намоз — диннинг устуни, банда билан Хожаси ўртасидаги боғланишдир. Шу боис у, ибодатларнинг энг буюги ва муаззамидир. Аллоҳ таоло мусулмонга намозларни ҳар қандай ҳолатда: ўз турар жойида ёки сафарда, соғлиқда ва бетобликда бўлишидан қатъий назар ўз вақтида ўқишни буюрди. Намознинг маъноси...

Аллоҳ таоло мусулмонларни бир йил мобайнида бир ой — муборак Рамазон ойидагина рўза тутишга буюриб, уни Исломнинг тўртинчи рукни ва буюк биноларидан бири қилди. Аллоҳ таоло айтди: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли...

Аллоҳ таоло закот беришни фарз қилди ва уни Ислом рукнларининг учинчиси қилиб белгилаб, уни бермаган мусулмонларга қаттиқ жазо билан таҳдид қилди. Мусулмонлар билан дўстлик алоқаларини эса тавба, намозни тўкис адо этиш ҳамда закот беришга боғлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди: «Агар тавба...

Маккани ҳаж ниятида қасд қилиш — Ислом динининг бешинчи рукни ҳисобланади. Ҳаж — тана, қалб ва молиявий ибодатлар бирлашган ибодатдир. Жисмоний қуввати ва молиявий қудрати етарли бўлган мусулмонлар умрлари давомида бир марта ҳаж қилишлари фарздир. Аллоҳ таоло айтди: «Ва йўлга қодир бўлган кишилар...

Ўлим ҳамма нарсанинг ниҳояси эмас, балки у инсон учун янги босқич ва Охиратдаги комил ҳаёт учун бошланғичдир. Зеро, инсоннинг туғилишидан тортиб ҳақ-ҳуқуқларни риоя қилишга қаттиқ эътибор берган Ислом, маййит ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қиладиган, унинг аҳли-оиласи ва яқинларининг аҳволини риоя...

Ислом динидаги ахлоқ маишат ёки қўшимча нарса эмас. Балки, динга ҳар тарафи билан мустаҳкам боғланган парчадир. Ислом динидаги аҳлоқнинг баланд мартабаси ва олий мақомлари бўлиб, улар аҳком ва қонунларда очиқ намоён бўлади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал ахлоқларни тугаллаш...

Ислом дини инсонни боён ёки камбағал бўлишидан қатъий назар риоя қиладиган, молиявий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ҳамда жамиятни мустаҳкамлаш ва халқ хўжалигининг барча тармоқларини ривожлантиришда ёрдамчи бўладиган ҳукм ва қонунларнинг барчасини қуриб қўйган. Муомалалардаги асос —...

Ислом динида ҳалол озиқ-овқатларнинг катта ўрни бўлиб, улар дуоларнинг ижобати, бойлик ва оиладаги баракаларнинг омилидир. Ҳалол озиқ-овқатлар деганда мубоҳ ҳисобланган ҳамда зулмсиз, бошқалар ҳаққига тажовуз қилмай топилган озиқлар тушунилади. Озиқ-овқатлардаги асос Сабзавот ва мевалар Ароқ ва...

Либос — Аллоҳ таоло айтганидек, Роббимизнинг инсониятга ато этган неъматларидан биридир: «Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан (либосини) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир. Бу — Аллоҳнинг (фазлу марҳаматига далолат қилгувчи)...

Ислом дини оилани мустаҳкамлаш, зарарли ва таҳдид солган нарсалардан ҳимоя қилиш учун катта аҳамият берган. Зеро, оиланинг салоҳияти ва яхлитлиги билан, шахс ва жамиятларнинг салоҳияти кафолатланади. Оиланинг Исломдаги ўрни Аёлнинг Исломдаги ўрни Исломга кўра уйланиш Эр ва хотиннинг ҳуқуқлари...

Аллоҳ таолони зикр қилиш банда учун дунё ва Охиратда энг буюк ва фойдали ибодатлардан ҳисобланади. Банда зикр қилиш билан, Аллоҳ таолога яқинлик ва шарафни орттиради. Зикрнинг ўрни Буюк зикрлар Дуо ҳақиқати Дуо одоблари

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир