You are here

Қайси намозлар мустаҳабдир?

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Мусулмоннинг бир кеча ва кундузда беш вақт намознигина ўқиши фарздир. 

Шундай бўлсада, шариат мусулмонни мустаҳаб намозларни ўқишга ҳам рағбатлантирган. Бу намозлар банданинг Аллоҳнинг муҳаббатига эришишига сабаб бўлиб, фарз намозларидаги камчиликлар ўрнини тўлдиради.

Нафл намозларнинг сони кўп бўлиб, уларнинг аҳамиятлилари қуйидагилардир:

  1. Тартибланган суннатлар:

 бундай деб аталишининг сабаби, улар фарз намозлар билан бирга ўқилади, улардан ажралмайди ва мусулмон уларни мудом ўқийди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарз намозлардан ташқари ўн икки ракаат нафл намози ўқир экан, Аллоҳ унга жаннатда қаср бино қилади», деганлар (Имом Муслим: 728).

Улар қуйидагилардир: 

 1- Бомдоднинг фарзидан илгари икки ракаат

 2- Пешиннинг фарзидан илгари тўрт, кейин эса икки ракаат.

 3- Шомнинг фарзидан кейин икки ракаат.

 4- Хуфтоннинг фарзидан кейин икки ракаат. 

  1. Витр: бундай деб аталишининг сабаби, ракаатларининг тоқ бўлишида яширинган. Витр — нафл намозларнинг энг афзали бўлиб, мусулмон уни ҳеч қолдирмаслиги керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Қуръон аҳли, витр ўқинглар!», деганлар (Термизий: 453; Ибн Можа: 1170).

Витр намозининг энг афзал маҳали — кечанинг охиридир. Мусулмон уни Хуфтон намозидан кейин то субҳи содиққача ўқиши мумкин.

У уч ракаатли бўлиб, ундан илгари икки ракаатдан хоҳлаганингизча намоз ўқишингиз мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунлари ўн бир ракаат намоз ўқир эдилар. Унинг охирги ракаатида рукуъ қилишдан илгари ёки рукудан кўтарилгандан кейин ворид бўлган зикрни ўқиб, қўлларни дуога очиб, Аллоҳ таолога хоҳлаганича дуо қилиши мумкин. Буни «Қунут дуоси», деб аталади.

Нафл ибодатларни қилиш билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш, Аллоҳнинг муҳаббатига сабабдир

Истисқо намози

Аллоҳ таоло истисқо намозини ёғинсизлик туфайли одамлар бошига қурғоқчилик етганида ўқишни машруъ қилди. Агар имкон бўлса уни яланглик ва очиқ майдонларда ўқиш машрудир. Масжидларда ўқилса ҳам зиёни йўқ.

Намозхонларнинг истисқо намозини ўқишдан илгари хушуъ ва тазарру билан, истиғфор айтиб, Аллоҳга тавбалар қилиб, қилган ноҳақликларнинг бадалини бериб, садақа ва эҳсонлар каби Аллоҳнинг раҳматига омил бўладиган сабабларни қилишлари ҳам машрудир.

Истисқо намозининг сифати:

Истисқо намози ҳайит намози каби икки ракаат бўлиб, имом товушини чиқариб қироат қилади. Ҳар бир ракаатнинг бошида такбирни қўшимча қилиш машрудир. Биринчи ракаатда, қироатдан илгари, такбири таҳримадан бошқа олтита такбир, иккинчи ракаатда эса саждадан туришдаги такбирдан ташқари бешта такбир айтилади.

Истисқо намозини ўқиб бўлгач, хутба ўқилади. Сўнгра, кўп истиғфорлар айтилиб, Аллоҳ таолога дуолар билан ёлворилади.

Масжидун Набий ҳовлисидаги истисқо намози

Истихора намози

Истихора намози мусулмонга бирон ишга қасд қилса ва ўзи учун яхши ёки ёмон эканини билмаса машруъ қилинган. Бундай шубҳали пайтда мусулмоннинг икки ракаат намоз ўқиб, ундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига ўргатган ушбу дуони ўқиши мустаҳабдир: «Эй Аллоҳ, мен Сендан илминг билан яхшиликни сурайман ва қудратинг билан мадад тилайман ҳамда буюк марҳаматингдан сўрайман. Сен қодирсан, мен эса қодир эмасман. Сен биласан ва мен билмайман ҳамда Сен ғайб нарсаларни билгувчисан. Эй Аллоҳ, агар бу ишнинг менга диним, тирикчилигим ва ишимнинг оқибатида — ёки: ҳозирги ва келгуси ишларимда — яхшилик эканини билсанг, уни менга тақдир қил, унга эришишни енгиллаштир ва барака ато эт! Агар бу ишнинг менга диним, тирикчилигим ва ишимнинг оқибатида — ёки: ҳозирги ва келгуси ишларимда — ёмонлик эканини билсанг, уни мендан, мени эса ундан бур! Қаерда бўлса ҳам мен учун яхшиликларни қисмат қил ва у билан мени рози айла!» (Имом Бухорий: 1162).

Одамзотнинг ўз Роббисидан дунё ва Охиратдаги яхшиликларни танлаши учун муваффақ қилишини тилаши, қандай яхши-я!

Чошгоҳ намози

Фазилати ҳақида кўплаб савоблар нақл қилинган мустаҳаб намозлардан бири чошгоҳ намози бўлиб, энг ози билан икки ракаат ўқилади. Унинг вақти қуёш балққанидан сўнгра завол сари бир найза узунлигида кўтарилиб, пешин намозининг вақтига яқинлашганичадир.

Ҳайит намози (Қаранг: 145-бет).

Кусуф намози

Қуёшнинг тутилиши ғайритабиий астрономик ҳолат бўлиб, у пайтда Қуёш ва Ойнинг нурлари бутунлай ёки қисман кўринмай қолади. У — Аллоҳ таолонинг Ўз қудрати ва мулкига далолат қиладиган мўъжизаларидан бири бўлиб, одамзотни Аллоҳнинг азобларидан қўрқиши ва раҳматларига умидвор бўлиши учун ғафлатдан уйғотиб, огоҳлантиради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қуёш ва Ой бирон кимсанинг ўлими туфайли тутилмайди. Балки улар Аллоҳнинг мўъжизалари бўлиб, уларни кўрган пайтингизда ўрнингиздан туриб намоз ўқинглар!», дедилар (Имом Бухорий: 993).

Унинг ўқилиш шакли:

Кусуф намози икки ракаат бўлиб, унда рукуларни такрорлаш жоиздир. Чунки намозхон биринчи ракаатнинг рукусидан кўтарилгач, Фотиҳа сурасини ўзи билган бошқа сура билан бирга қайта ўқийди ва рукуъ қилиб, рукудан кўтарилиб саждага кетади. Икки сажда ўртасида ўтиради ва шу билан бир ракаат тугайди. Саждадан тургач, иккинчи ракаатни ҳам биринчи ракаат каби ўқийди. Кусуф намозини Бомдод намози ўқилган шаклда икки ракаат ўқилса ҳам бўлаверади.

Фалакиёт олимларининг қуёш тутилиши содир бўладиган вақтни ўрганишлари ва уни юзаки изоҳлашлари, мўминда ушбу муаззам Коинот қонуниятларини яратган Аллоҳдан қўрқиш ва Уни эъзозлашни кучайтиради. Гўё қуёш ёки ой нурининг бу дунёда озгина вақт ичида йўқолиши, Аллоҳнинг ушбу низом бутунлай йўқ бўлиб, қуёш ботган тарафидан балқиб, нури йўқ бўладиган Қиёмат кунини эслатишидир. 

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир