Азон

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Аллоҳ таоло одамларни намозга чорлаш ва намоз вақтини билдириш учун азонни, намозга киришиш ва уни бошлаш учун эса иқомат (такбир)ни машруъ қилди. (Исломнинг илк пайтларида) мусулмонлар тўпланишиб намоз вақтини кутишар ва бирон кимса уларни намозга чақирмас эди. Улар бир куни шу мавзу ҳақида суҳбатлашдилар ва баъзилари: Насронийларникидек қўнғироқ қилиб олинглар, деса, бошқалари: Яҳудийларники каби бурғу қилиб олинглар!, дейишди.
Умар разияллоҳу анҳу: Бўлмаса, бировни намозга чорлаши учун юборинглар!, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой Билол, ўрнингдан тур ва намозга чақир!», дедилар (Имом Бухорий: 579; Имом Муслим: 377).

Азон ва иқоматнинг айтилиши

  • Азон ва иқомат айтиш ёлғиз одамга эмас, жамоатга вожибдир. Агар уни қасддан айтишмаса (азон ва иқомат айтмаганликлари учун) гуноҳ бўлсада, намозлари раво бўлади. 
  • Азонни, одамлар эшитиб, намозга келишлари учун ширали ва баланд товуш билан айтиш машрудир.
  • Азон ва иқомат айтишнинг бир неча шакллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган бўлсада, уларнинг машҳурлари қуйидагилардир:

Азон: 

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»: яъни: Бизнинг ибодат қилиш ёхуд уни адо этишга куч ва қудратимиз, Аллоҳнинг тавфиқи ва осонлаштириши билангина мумкиндир.

1 Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар (Аллоҳ буюкдир)
2 Ашҳаду анла илаҳа илаллоҳ, Ашҳаду анла илаҳа илаллоҳ  (Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқ, дея гувоҳлик бераман)
3 Ашҳаду анна Муҳаммадар-Расулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадар-Расулуллоҳ (Дарҳақиқат, Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея гувоҳлик бераман)
4 Ҳайя алас-солаҳ, Ҳайя алас-солаҳ (Намозга ошиқинглар!)
5 Ҳайя алал фалааҳ, Ҳайя алал фалааҳ (Нажотга ошиқинглар!)
6 Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар (Аллоҳ буюкдир!)
7 Ла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқдир!)
  • --------------------------------------------------------------------------------

Иқомат (такбир):

1 Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,  Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар  (Аллоҳ буюкдир)
2 Ашҳаду анла илаҳа илаллоҳ,  Ашҳаду анла илаҳа илаллоҳ (Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқ, дея гувоҳлик бераман)
3 Ашҳаду анна Муҳаммадар-Расулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадар-Расулуллоҳ  (Дарҳақиқат, Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея гувоҳлик бераман)
4 Ҳайя алас-солаҳ,  Ҳайя алас-солаҳ  (Намозга ошиқинглар!)
5 Ҳайя алал-фалааҳ,  Ҳайя алал-фалааҳ  (Нажотга ошиқинглар!)
6 Қод қоматис-солаҳ, Қод қоматис-солаҳ (Намоз қоим бўлди)
7 Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар (Аллоҳ буюкдир!)
8 Ла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқдир!)

Муаззиннинг ортидан такрорлаш:

Азонни эшитган одамнинг муаззиннинг ортидан айтган жумлаларини такрорлаши мустаҳабдир. Фақатгина, муаззин: «Ҳайя алас-солаҳ» ёки: «Ҳайя алал-фалааҳ» жумлаларини айтгач, эшитган одамнинг: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» (Куч ва қудрат Аллоҳ билангинадир!), дейиши мустаҳабдир.
Азонни эшитган ва муаззиннинг жумлаларини такрорлаган одам шундай дейди: (Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид-даъватит-тааммати вас-солатил-қоимати, оти Муҳаммаданил-василата вал-фазилаҳ, вабъасҳу мақоман маҳмуданил-лазий ваъадтаҳ).

«Эй Аллоҳ! Эй бу тўкис чақириқ ва ҳозир бўлган намознинг соҳиби, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васила ва фазилатни ато эт ва Уни Ўзинг ваъда қилган мақталган мақомга турғиз!»   (Имом Бухорий: 614)

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир