Намоз

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Намоз

Намознинг ҳақиқий маъноси «дуо»дир. Намоз бандани Роббисига боғлайдиган алоқа бўлиб, олий даражадаги қуллик, Аллоҳга ёлвориш, Аллоҳдан ёрдам сўрашни ўз ичига олади ва банда Аллоҳга тилакларда бўлиб, муножотлар қилади. Уни ёдга олиб, маънавияти мусаффолашади. Ўзи ва яшаётган дунёси нима эканини тушуниб етади. Роббисининг азамати ва раҳматини ҳис қилади. Ўша пайтда бу намоз бандани Аллоҳнинг шариатида устивор туриш, зулм, ҳаёсизлик ва осийликдан йироқ бўлишга чорлайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:  «Намоз ҳаёсизлик ва гуноҳлардан қайтаради» (Анкабут: 45).

«Дарҳақиқат, намоз ҳаёсизлик ва гуноҳлардан тўсади».

Намознинг ўрни ва фазилати

Намоз — бадан ибодатларининг энг муаззами ва буюгидир. У — ақл, қалб ва тилни ўз ичига оладиган ибодат бўлиб, унинг аҳамияти кўп ишларда намоён бўлади. Шулардан: 

Намознинг олий мақоми бор:

  1. Намоз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, Исломнинг иккинчи рукнидир: «Ислом беш нарсага асосланган: «Ла илаҳа иллоҳ ва Муҳаммадур расулуллоҳ», дея шаҳодат келтириш, намозни тўкис ўқиш ...» (Имом Бухорий: 8; Имом Муслим: 16). Бинонинг рукни — устига бино қурилган асос бўлиб, усиз бино тура олмайди.
  2. Шаръий далиллар мусулмонлар билан кофирлар орасидаги фарқни, намозни тўкис ўқишга боғлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дедилар: «Банда билан ширк ва куфр орасида намоз ўқимаслик бордир» (Имом Муслим: 82); «Биз билан у (мушрик ва кофир)лар орасидаги фарқ — намоздир. Ким намоз ўқимаса кофир бўлибди» (Термизий: 2621; Насоий: 463).
  3. Аллоҳ таоло ҳар қандай ҳолатда: сафарда ва турар жойида, урушда ва тинчликда, соғлиқда ва касалликда намозни муҳофаза қилишга ва имкон қадар ўз вақтида адо қилишга буюрди:  «Барча намозларни ўз вақтларида адо қилинглар!» (Бақара: 238). Ва мўмин қулларини қуйидагича тавсифлади: 
    «Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир» (Мўминун: 9).

Намознинг фазилатлари:

Намознинг фазилатлари ҳақида Қуръон ва Суннатда кўплаб далиллар келган. Шулардан:

  1. Намоз — гуноҳларни ювади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: «Беш вақт намоз, жума жумагача модомики катта гуноҳларга қўл урилмаган экан, ўрталаридаги (кичик гуноҳлар)га каффоратдир» (Имом Муслим: 233; Термизий: 214).
  2. Намоз — мусулмон ҳаётида нур сочган ёғду бўлиб, уни эзгулик сари ундайди ва ёмонликлардан узоқлаштиради. Аллоҳ таоло бу ҳақда: 
    «Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур» (Анкабут: 45) деган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Намоз — нурдир!», деганлар (Имом Муслим: 223).
  3. Намоз — Қиёмат кунида бандадан сарҳисоб қилинадиган илк ибодат бўлиб, агар у дуруст бўлиб, қабул қилинса, бошқа амаллар ҳам мақбул бўлади. Намоз қабул қилинмаса, бошқа амаллар ҳам эгасига қайтарилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Қиёмат куни банда сарҳисоб қилинадиган илк нарса — намоздир. Агар у салоҳиятли бўлса, бошқа амаллари ҳам салоҳиятли бўлади. Агар бузуқ бўлса, бошқа амаллари ҳам бузуқ бўлади» («ал-Мўъжамул Авсат» 1859).

• Банданинг намозида Роббисига муножот қилган онлари, энг ширин лаҳзалардир. Банда намозида роҳат, хотиржамлик ва Аллоҳга бўлган яқинликни ҳис этади.

  • Намоз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун энг лаззатли он бўлган: «Қувончим намозда қилинди» (Насоий: 3940).
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга чорловчи муаззини Билол разияллоҳу анҳуга қарата: «Эй Билол, бизни намоз(га чақириш) билан роҳатлантир!», дер эдилар (Абу Довуд: 4985).
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига қайғули иш тушиб қийналганида, намоз ўқишга ошиқар эдилар (Абу Довуд: 1319).

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир