You are here

Исломга кўра уйланиш

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Уйланиш — Ислом таъкидлаган, рағбатлантирган ва пайғамбарларнинг суннати жорий қилган буюк алоқалардан биридир (Қаранг: 242-бет).
Ислом дини уйланиш аҳкомлари, одоблари, эр ва хотиннинг оилавий алоқалари учун давомийлик, барқарорлик, руҳий мувозанат билан болалар улғаядиган ва мудом олдинга интиладиган муваффақиятли оилани қуриш учун ҳимоя қиладиган ҳуқуқларига катта эътибор берди.

Ўша аҳкомларнинг баъзилари қуйидагилардир:

Совчилик

Мусулмон бошқа сифатларига эътибор бериш билан бирга, диёнатли, хушҳулқ ва солиҳа аёлга уйланишга ҳарис бўлиши керак. Чунки у аёл унинг фарзандларига она, эрига эса оиласини тиклашида йўлдош бўлади. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу танловда чиройли оқибатга ишора қилиб, солиҳа аёлга уйланишга рағбатлантириб шундай дедилар: «Аёл кишига тўрт нарса: моли, насаби, жамоли ва дини учун уйланилади. Қўлинг тупроққа белангур (барака топгур), диёнатлисини қўлдан чиқарма!» (Имом Бухорий: 4802).

Қизнинг яқинлари ҳам диёнатли ва аҳлоқли киши тарафидан келган совчиларни қабул қилиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек уйланиш имкониятини қулайлаштиришлари керак: «Сизларга дини ва аҳлоқига рози бўлганингиз киши келса, унга қизингизни берингиз! Агар шундай қилмасангиз, Ер юзида фитна ва катта фасод юзага келади» (Термизий: 1084; Ибн Можа: 1967).

Совчилик — эркак тарафнинг қиз тарафга бориб, қизлари билан уйланишни таклиф қилишидир. Бу — бошланғич келишув бўлиб, уйланиш сари отилган илк қадамдир.

Агар қиз тарафи қизларини узатишга рози бўлишса, совчилик тамомига етади. Бундан кейин талайгина аҳкомларни ҳаётга татбиқ қилиш керак бўлиб, шулардан баъзилари қуйидагилардир:

  • Совчилик — уйланишдан илгари бўлиб, уйланишни қулайлаштиради. Совчи қўйилган қиз ҳануз совчи қўйган эркакка нисабатан бегоналигича қолади. Шу боис уларнинг бирга ёлғиз қолишлари, қизга тегажоқлик қилиш ҳаром бўлиб, эркак билан бегона аёл ўртасида ҳаром қилинган ишларни қилиш мумкин эмас. 
  • Совчи қўйган йигит қизни одатда маҳрамлар ўртасида кўринганидек кўриши мумкин. Яъни, қиз юзи, сочлари, кафтлари, билаклари, оёқлари, болдирининг атрофлари ва шунга ўхшаш аъзоларини кўрсатиши мумкин. Бу, уйланишдан илгари қизнинг жамоли ва табиатини ўрганиш учун қилинади. Бир мартадан кейин бу ҳолат такрорланмайди ва йигит совчи қўйилган қиз билан танҳо қолмайди ва унинг баданига қўл теккизмайди. 
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам кўришнинг машруъ эканига ишора қилиб, қизни ўз табиати билан кўрса ва ёқтирса, турмуш қурганларидан кейинги ҳаётларини барқарорлик билан давом эттиришларига омил бўлишини таъкидладилар. Совчи қўйган саҳобаларидан бирига қизни кўрган ёки кўрмагани ҳақида савол берганида унинг: Йўқ, кўрмадим!, деган жавобини олгач: «Уни кўр! Кўриш ўртангиздаги муҳаббатнинг давомига сабабдир!», дедилар (Термизий: 1087).
  • Биров совчи қўйган қизга совчи қўйиш, ҳаромдир. Агар совчилиги бузилган бўлса ва келиша олмаган бўлсагина совчи қўйиш мумкин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эркак, биродарининг совчилиги устига совчи юбормасин», деганлар (Имом Бухорий: 4848).

Совчи қўйган пайтда эркакнинг қизга берган совғалари маҳр ҳисобланмайди. Фақатгина, икки тараф маҳр ўлароқ келишган бўлса, маҳр бўлади. Агар иш никоҳ билан тугалланмаса, қиз совғаларни қайтармаса бўлаверади.  

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир