You are here

Аёлнинг Исломдаги ўрни

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Аллоҳ таоло аёлни мукаррам қилиб, ўз рафиқаси, онаси ва қизига беминнат инфоқ қилишни эркак зиммасига фарз қилди. 

Ислом дини аёл кишига эҳтиром кўрсатди ва уни эркакка бўлган қулликдан, шарафи ва обрўси бўлмаган арзон тижорий мол бўлишдан озод қилди.
Аёлнинг эҳтиромига тааллуқли аҳкомлар намунаси:

  • Ислом дини аёлга мерос ҳаққини адолат билан тўкис қилиб берди.
    Аёлнинг маййитга қариндошлиги ва зиммасидаги нафақа масъуллигига қараб мерос ҳаққи эркак билан бир хил ёки фарқли қилиб белгиланди.
  • Эркак билан аёл ўртасини талайгина мавзуларда тенг қилди.
    Жумладан, молиявий муомалаларда. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёллар — эркакларнинг эгизларидир», дедилар (Абу Довуд: 236).
  • Аёлга умр йўлдошини танлаш ҳуқуқини берди ҳамда фарзандларни тарбиялашда унга катта ролни топширди.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хотин эрининг уйидаги ишларга етакчидир ва қўл остидагилардан жавобгардир» (Имом Бухорий: 853; Имом Муслим: 1829).
  • Аёлни ўз исми ва отасига мансуб бўлиш шарафини бекор қилмади.
    Аёл  турмушга чиққанидан сўнгра насабини ўзгартирмайди балки отаси ва оиласига мансублигича қолади.
  • Нафақа бериши шарт бўлган рафиқа, она ва сингиллардан бири бўлса, уларга миннатсиз ғамхўрлик қилиш ва уларни боқишни эркак зиммасига фарз қилди. 
  • Кимсаси бўлмаган бечора аёлларга гарчи қариндоши бўлмаса ҳам хизмат қилиш шарафи ва савобини таъкидлади.
    Ҳамда, уларга хизмат қилишга тарғиб қилиб, бу хизматни Аллоҳ даргоҳидаги энг фазилатли амаллардан эканини баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бева ва бечора учун югуриб-елган кимса Аллоҳ йўлидаги мужоҳид, тинмай тунларни ибодат билан ўтказган ва оғиз очмай тинмай рўза тутган одам кабидир», деганлар (Имом Бухорий: 5661; Имом Муслим: 2982).

Ислом дини эътибор беришни таъкидлаган аёллар

‭ ‬

Она. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб: Мен билан чиройли суҳбатдош бўлишга энг ҳақли одам кимдир?, деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Онанг!», дедилар. Кейин-чи?, деди ҳалиги одам. Онанг!, деб жавоб бердилар. Кейин-чи?, деди ҳалиги одам. Онанг!, деб жавоб бердилар. Кейин-чи?, деди ҳалиги одам. Отанг!, деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий: 5626; Имом Муслим: 2548).

Қиз. Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Кимнинг учта қизи бўлиб, улар(нинг тарбияси)га сабр қилган, уларни едирган, ичирган ва кийинтирган бўлса, улар унга Қиёмат кунида жаҳаннамдан парда бўлади»» (Ибн Можа: 3669).

Рафиқа. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизларнинг яхшироғингиз оиласига яхши бўлганингиздир. Мен эса ичингизда оиласига энг яхши бўлганингизман» (Термизий: 3895).

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир