Талоқ

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Талоқ қўйилган аёлнинг иддаси

Аллоҳ таоло насаблар ҳимояси, эр ва хотинга келажак ҳақида ўйланиб кўриш имконияти, хато ва камчиликларни тузатиш ва янгитдан оила ҳаётини давом эттириш фурсатини машруъ қилиб қўйди. Бу фурсат — идданинг муддати турлича бўлади: 

  1. Никоҳ ўқитган ва ҳануз қўшилмаган (яъни, жинсий алоқа қилмаган ёки бир жойда қайлиғи билан танҳо қолмаган, фақат ўқитилган никоҳдан бошқа нарса бўлмаган) пайтда: келин талоқ сўзини эшитиш биланоқ, куёвидан ажралади. Аллоҳ таоло шундай дейди:  «Эй мўминлар, қачон сизлар мўминаларни никоҳларингизга олсангизлар-у, сўнгра уларга қўл тегизишдан (яқинлашишдан) илгари уларни талоқ қилсангизлар, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда бўлмас» (Аҳзоб: 49).
    Бундай пайтда келинга никоҳ пайтида келишилган маҳрнинг ярми берилади.
  2. Ҳомиладор аёлнинг иддаси узоқ ёки яқин муддат ичида туғиши билан тугайди. Аллоҳ таоло айтди: «Ҳомиладор (аёл)ларнинг (идда) муддатлари ҳомилаларини қўйишлари (яъни, кўз ёришларидир)» (Талоқ: 4).
  3. Ҳомиладор бўлмаган ва ҳайз қони келиб турган жувонларнинг иддаси, талоқдан сўнгра уч марта тўлиқ ҳайз кўришдир. Яъни, ҳайз келиб тоза бўлади ва яна ҳайз келиб тоза бўлади ва яна ҳайз келиб тоза бўлади. Бу оралиқ муддатлари оз ёки кўп бўлишига қарамай «тўкис уч марта ҳайз кўриш», деб аталади. Учинчи ҳайзни кўриб ғусл қилгач, Аллоҳнинг қуйидаги қавлига кўра, иддаси тугайди:  «Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддатида ўзларини кузатадилар» (Бақара: 228).
  4. Ёшининг кичиклиги ёки кексалиги ёхуд сурункали касаллик ёда бошқа иллат туфайли ҳайз қони кўрмайдиган ёки ҳайз қони бутунлай тўхтаган жувонларнинг иддаси, талоқ қўйилган ёки эри мусулмон бўлган кундан бошлаб уч ойдир. Аллоҳ таоло айтди: «Аёлларингиз орасидаги (кексайиб қолгани сабабли) ҳайз кўришдан умид узганлари, агар сизлар (уларнинг иддалари қанча давом этиши хусусида) шубҳалансангизлар, бас (билингизки), уларнинг иддалари уч ойдир, яна (ҳали-ҳануз) ҳайз кўрмаган (аёллар)нинг (иддалари ҳам уч ойдир)» (Талоқ: 4).

Идда пайтидаги хотинлар икки қисм бўладилар:

Ражъий талоқ қўйилган аёл:

Бу — эри биринчи ёки иккинчи марта талоқ қўйган аёлнинг иддасидир. Бундай пайтда эри уни ўзига қайтариб олиши мумкин. Ражъий талоқ иддасини ўтказаётган аёл, талоқ қўйган эрининг рафиқаси ҳисобланади. Шу боис эрининг унинг, унинг эса эрининг зиммасида қуйидаги ҳуқуқлари бордир: 

  1. Хотин идда давомида эрининг уйида қолиши шартдир. Эрининг уни уйидан қувишга ҳаққи йўқдир. Бу ҳолат эрнинг хотинига қайтишига, ўртани тузатишига ва ҳадеб талоқ қўяверишдан воз кечишига катта омилдир. Аллоҳ таоло буни шундай баён қилади: 
    «Эй пайғамбар, қачон сизлар аёлларингизни талоқ қилсангизлар уларнинг иддалари учун (яъни, поклангач, қўшилмасдан олдин) талоқ қилинглар ва идда сананглар! Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳдан қўрқинглар! (То иддалари тугагунча) уларни (ўзлари яшаб турган) уйларидан ҳайдаб чиқарманглар ва улар ўзлари ҳам чиқиб кетмасинлар. Фақат улар очиқ фаҳш ишни (яъни, бузуқлик ёки беҳаёлик каби қилиқларни) қилсаларгина (яшаб турган уйларидан ҳайдаб чиқарилурлар). Бу Аллоҳнинг қонун-чегараларидир. Кимки Аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, аниқки у ўзига зулм қилибди. Сиз билмассиз, эҳтимол Аллоҳ бу (талоқ)дан кейин бирон ишни пайдо қилар» (Талоқ: 1).
  2. Ражъий талоқ иддасида ўтирган аёлга, ҳануз никоҳида бўлгани боис, эрининг нафақа бериши фарздир.
  3. Ражъий талоқ қўйилган аёл уйида ясаниб, ҳижобланмай юради. Унинг бундай пайтда (эрининг кўзига чиройлироқ кўриниш учун) ясаниб ва пардозлар билан юриши машрудир.
  4.  Эр ражъий талоқ иддасида ўтирган жувонни хотин қилиб қайтариб олиши, модомики идда ичида экан талоқни тўхтатиши мумкин. 

Эркакнинг ражъий талоқ қўйган рафиқасига иддаси давомида турар жой ва моддий нарсалар билан таъминлаб туриши, вожибдир. 

Боин талоқ қилинган хотин:

Боин талоқ — эрга хотинини (янги никоҳсиз) қайтариб олишга ҳуқуқ бермайдиган талоқдир. У уч турлидир: 

  1. Келинга илк жинсий алоқани қилмай туриб қўйилган талоқ.
    Бундай пайтда келинни янги никоҳ билангина қайтариб олиш мумкин.
  2. Хулъ ва моддий нарса эвазига қўйилган талоқ.
    Яъни, хотин қозидан эридан ажратиб беришини талаб қилганида, эрнинг муайян моддий нарса эвазига хотинини талоқ қўйиши.
  3. Учинчи талоқни қўйиш.

Бундай пайтда талоқ қўйилган хотин бу эрга бошқа киши билан турмуш қуриб, табиий йўллар билан турмуши бузилиб талоқ қилинса, янги никоҳ ўқиттириб турмушга чиқиши мумкин.
Боин талоғини олган аёл талоқ қўйишнинг ўзи биланоқ, талоқ қўйган эрига ҳаром бўлади. Шу боис, эрининг уйида қолмайди ва эри ҳам унга нафақа бермайди. Агар хотин ҳомиладор бўлса, кўзи ёригунича эр нафақа бериб туради. Фарзанд туғилгач эса, фарзанди учун эрнинг нафақа бериши шартдир.

Эри ўлган хотиннинг иддаси

Аллоҳ таоло, умр йўлдоши вафот этган аёл учун ҳам иддасини белгилаб қўйди. Бундай идда ўтириш билан вафот этган умр йўлдош билан ўтказилган оилавий ҳаётга ҳурмат ва унинг яхшиликларини унутмаслик назарда тутилган. Бу ҳам оила бошлиғининг вафоти билан узилган ришталардан сўнгра пайдо бўлган қайғу ва изтиробларнинг бир бўлагидир.
Умр йўлдоши вафот этган аёл «эри вафот этган  аёлнинг иддаси»ни ўтиради. Унинг муддати ҳомиладор аёлдан бошқа барча аёллар учун тўрт ою ўн кундир. Ҳомиладор аёлнинг иддаси эса, ҳомиласининг туғилишидир.

Умр йўлдоши вафот этган аёл қилиши зарур бўлган ишлар (аза)

Аллоҳ таоло, умр йўлдоши вафот этган аёл учун ҳам иддасини белгилаб қўйди. Бундай идда ўтириш билан вафот этган умр йўлдош билан ўтказилган оилавий ҳаётга ҳурмат ва унинг яхшиликларини унутмаслик назарда тутилган. Бу ҳам оила бошлиғининг вафоти билан узилган ришталардан сўнгра пайдо бўлган қайғу ва изтиробларнинг бир бўлагидир.
Умр йўлдоши вафот этган аёл «эри вафот этган  аёлнинг иддаси»ни ўтиради. Унинг муддати ҳомиладор аёлдан бошқа барча аёллар учун тўрт ою ўн кундир. Ҳомиладор аёлнинг иддаси эса, ҳомиласининг туғилишидир.
Умр йўлдоши вафот этган аёл қилиши зарур бўлган ишлар (аза):
Эри вафот этган аёл иддаси давомида азадор бўлиши керак. Яъни, урфу одатга кўра танаси ёки либосларидаги зийнат ва пардозлардан воз кечади.

  • Атир ва хушбўй нарсаларни ишлатмайди.
  • Пардоз қилмайди ва ясанмайди.
  • Бу унинг қора кийим кийиб юриши керак деган маънони ифодаламайди. Фақатгина, урфу одатда ясаниш маъносини ифода этган кийимларни киймайди, холос. Гарчи рангли бўлсада эркаклар нигоҳини тортмайдиган оддий кийимларни кийиши жоиздир.
  • Тана ёки кийимларни тоза тутиш, сочларни ювиш, тирноқларни олиш ёки ҳаммомга кириш зиёнат (пардоз) ҳисобланмайди ва хотиннинг буларни қилиши жоиздир. Жумладан, эрининг уйида ётиш (учун қайтиб келиш) шарти билан иддаси давомида ўз эҳтиёжлари учун хонадонидан ташқарига чиқиши ҳам жоиздир.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир