You are here

Оиланинг Исломдаги ўрни

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Исломнинг оилага бўлган эътибори қуйидаги нарсаларда намоён бўлади: 

  1. Ислом дини уйланиш асосини ва оила қуришни таъкидлайди.
    Бундан ташқари уйланиш ва оила қуриш энг яхши амал ва пайғамбарларнинг суннатларидан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: «... Лекин мен рўза ҳам тутаман, тутмайман ҳам. Намоз ҳам ўқийман ва ухлайман ҳам ҳамда аёлларга уйланаман. Бас, суннатимдан воз кечган киши мендан эмасдир» (Имом Бухорий: 4776; Имом Муслим: 1401).
  • Қуръони Карим эркак ва аёл ўртасида дўстлик, хотиржамлик, муҳаббат ва севги қилиб қўйиши, Аллоҳ таолонинг энг катта лутфи ва мўъжизаларидан бири эканини таъкидлади ва айтди: 
  • «Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир» (Рум: 21).
  • Ислом дини ўзини покдомон сақламоқчи бўлган одамга уйланишни қулайлаштириш ва ёрдамчи бўлишга фармойиш берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Уч киши борки Аллоҳнинг уларга ёрдамчи бўлиши ҳақдир», дедилар ва улар ичида «покдомонликни хоҳлаган уйланувчи кишини» зикр қилдилар (Термизий: 1655).
  • Ислом дини ёшларни гуркираб турган ва уйланишга кучлари етган пайтда уйланишга амр қилди. Чунки шундагина уларда хотиржамлик бўлиб, шаҳват кучлари-ю рағбатларини шаръий йўллар билан ҳал қилишга катта имконият туғилади.

Ислом дини оила ва уйланишни пайғамбарларнинг суннатидан ҳисоблаб, уни қулайлаштириш ва ёшларга оила қуришларида кўмакчи бўлишга буюрди.

  1. Ислом дини оиланинг ҳар бир шахсларига эркагу аёл бўлишларидан қатъий назар ўз ҳақларини берган.  

Ислом дини ота ва онага фарзандларини тарбия қилишлари учун катта масъулият юклаган. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитган: «Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва қўл остингиздагилардан жавобгарсиз. Имом раҳбардир ва қўл остидагилардан жавобгардир. Эркак оиласига раҳбардир ва қўл остидгилардан  жавобгардир. Хотин эрининг уйидаги ишларга жавобгардир ва қўл остидагилардан масъулдир. Хизматкор ҳўжайинининг мулкида жавобгардир ва қўл остидаги нарсалардан масъулдир» (Имом Бухорий: 853; Имом Муслим: 1829).

  1. Ислом дини ота ва онани ҳурмат қилиш ва уларга итоат қилиш ҳамда ўлгунларича ғамхўрлик қилишга рағбатлантиради. 

Ёшлари қанчалар улғаймасин ўғил ва қизнинг ўз ота ва оналарига итоат қилиб, уларга ғамхўр бўлишлари шартдир. Бу ғамхўрликни Аллоҳга қилинадиган ибодатга боғлаб зикр қилинган. Улар билан гаплашилар ва иш қилинар экан, кўнгилларини бузадиган баланд товушда гапириш ёки ҳаракатлар қилиш таъқиқланган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: 
«Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт!» (Исро: 23). 

  1. Ислом дини ўғил ва қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, нафақа ва зоҳирий ишларда улар ўртасида адолатли бўлишга буюрди. 
  1. Ислом дини мусулмонга силаи раҳм қилишни фарз қилди. Ислом дини мусулмонга силаи раҳм қилишни фарз қилди.

Бунинг маъноси, одамнинг отаси ёки онаси тарафидан боғланган қариндошлари билан борди-келди ва яхшилик қилишдир.
Масалан, ака-укалари, опа-сингиллари, амакилари, аммалари ва уларнинг ўғиллари, тоғалари, холалари ва уларнинг ўғиллари билан борди-келди қилиш. Бундай қилиш энг буюк ибодат ва тоатлардан ҳисобланади. Шу боис улар билан алоқаларни узишни динимиз катта гуноҳлардан ҳисоблаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қариндошлари билан борди-келдини узган одам, жаннатга кирмайди», деганлар (Имом Бухорий: 5638; Имом Муслим: 2556).

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир