You are here

Намознинг рукнлари ва вожиблари

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Намознинг рукнлари: қасддан ёки қасдсиз тарк қилиш намозни бузадиган намознинг асосий қисмларидир.

Улар қуйидагичадир:

Кириш такбири (такбири таҳрима), кучи етган пайтда тик туриш, Фотиҳа сурасини ўқиш (иқтидо қилган мустасно), рукуъ ва рукудан туриш, сажда ва икки сажда ўртасида ўтириш, охирги ташаҳҳуд ва унинг учун ўтириш, хотиржамлик ва салом бериш.

Намознинг вожиблари: намозда бўлиши керак бўлган қисмлар бўлиб, уларни қасддан тарк қилиш намозни бузсада, унутиш ёки билмаслик туфайли қилмаслик намозни бузмайдиган, балки саҳв саждаси билан ўрни тўлдириладиган намознинг қисмларидир. Бу ҳақда келгуси саҳифаларда баён қилинади.

Намознинг вожиблари қуйидагилардир:

Кириш такбири (такбири таҳрима)дан бошқа такбирлар, «Субҳона Роббиял азийм»ни бир марта айтиш, танҳо ёки имом ўлароқ ўқиётган намозхоннинг: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» зикрини айтиши, намоз ўқиган барчанинг эса: «Роббана, ва лакал ҳамд» дейиши, саждада: «Субҳона Роббиял аъло», икки сажда ўртасида эса: «Роббиғфир лий», деб бир мартадан айтиш ва биринчи ташаҳҳуд. Бу вожиблар билмай қилинмаса, соқит бўлади ва саҳв саждаси билан тўлдирилади.

Намознинг суннатлари: Намознинг рукн ва вожиби бўлмаган барча қавл ва ҳаракатлар суннат бўлиб, намозни такомиллаштиради. Шу боис уларга ҳам риоя қилиш керак. Суннатларни тарк қилиш билан эса, намоз бузилмайди.

Саҳв саждаси: 

Саҳв саждаси намоздаги нуқсонларни тузатиш учун Аллоҳ таоло машруъ қилган икки саждадир. 

У қачон машруъ бўлади? 

Саҳв саждаси қуйидаги ҳолатларда машруъ бўлади:

  1. Агар мусулмон намозида бирон ракаат ёки сажда ёхуд қиём ёда ўтиришни унутиш ёки хато сабабли ортиқ қилган бўлса саҳв саждаси қилади. 
  2. Агар мусулмон намоз рукнларидан биронтасини кам қилган бўлса, у ўша рукнни қилади ва намозининг охирида саҳв саждасини ҳам бажо келтиради. 
  3. Агар намозхон биринчи ташаҳҳуд каби вожибни билмай ёки унутиб тарк қилган бўлса, саҳв саждаси қилади.
  4. Агар намозхон ўқиган ракаатларининг сонида шубҳаланган бўлса, кўнгли хотиржам бўлган сонга — гумонидаги сонларнинг кичигига қаноат қилади ва саҳв саждаси қилади. 

Саҳв саждаси: Саҳв саждасини бажо келтириш учун намозхон иккита сажда қилади ва икки сажда ўртасида намоз саждаларида ўтирганидек ўтиради.

Сажданинг вақти: Саҳв саждасининг иккита вақти бўлиб, намозхон шу икки вақтдан истаганида қилаверади:

  • Саломдан илгари ва ташаҳҳуддан сўнгра сажда қилиб, кейин салом беради.
  •  Намознинг саломини берганидан сўнгра саҳв саждаларини қилади ва иккинчи марта салом беради.

Аллоҳ таоло намоздаги хато ва камчиликлар учун саҳв саждасини машруъ қилди.‭‬

Намозни бузадиган нарсалар:

  1. Қилишга кучи ета туриб қасддан ёки билмай бирон рукн ёки шартларни тарк қилиш билан намоз бузилади. 
  2. Намознинг вожибларидан биронтасини қасддан тарк қилиш билан намоз бузилади. 
  3. Намоз қасддан гапириш билан бузилади. 
  4. Намоз товуш чиқариб кулиш — қаҳқаҳа билан бузилади. 
  5. Намоз заруратсиз ва кетма-кет қилинган ҳаракатлар билан бузилади.

Намознинг макруҳлари:

Намознинг макруҳлари намознинг савобини камайтирадиган, хушуъ ва ҳайбатини кетаказадиган амаллардир. Улар қуйидагичадир:

  1. Намозда атрофларга боқиш макруҳдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намоз ўқиш асносида атрофларга боқиш ҳақида савол берилганида: «У — шайтоннинг банданинг намозидан билдирмай олган насибасидир», деб жавоб бердилар (Имом Бухорий: 718).
  2. Намозда қўл ва юзларни ўйнаш, қўлни белга қўйиш, икки қўл бармоқларини бир-бирига кириштириш ва қарсиллатиш ҳам макруҳдир. 
  3. Ҳожатхонага бориш ёки овқатланиш билан кўнгли безовта бўла туриб намозни бошлаш ҳам макруҳдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом ҳозирланган пайтда ва икки ҳожатини сиқиб турган ҳолатда намоз йўқдир», деганлар (Имом Муслим: 560).

Намозда қўл билан ўйнаш, бармоқларни бир-бирига кириштириш ёки уларни қарсиллатиш, макруҳдир.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир