You are here

Намозни қандай ўқийман? (Қиём — рукуъ — сажда)

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

(Қиём — рукуъ — сажда)

1

Намозхон тик турган ҳолда қўлларини елкалари ёки қулоқлари баробаригача кўтариб: «Аллоҳу акбар!» (Аллоҳ буюкдир!), дейди.

2

Ўнг қўлини чап қўлининг устига қўйиб биринчи ва иккинчи ракаатларда Фотиҳа сурасини ўқигач, унга биронта сурани ҳам қўшиб қўяди.3

Қўлларини кўтариб такбир айтгач, қибла тарафга қараб эгилади ва қўлларини тиззаларига қўйиб уч марта «Субҳона Роббиял азийм» (Муаззам Роббимни нолойиқ сифатлардан поклайман), дейди.4

Рукудан кўтарилиб, қўлларини такбир айтиш пайтида кўтаргандек кўтариб, имом ёки танҳо бўлса: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтганларни эшитди), дейди. Барча намозхонлар эса ундан кейин: «Роббана, ва лакал ҳамд» (Роббимиз, Сенга ҳамдлар бўлсин!), дейишади.5

Қўлларини кўтармай такбир айтиб саждага кетади. Саждани еттита аъзоси: пешона ва бурун, икки қўл, икки тизза ва икки оёқ (учлари) билан қилади ва уч марта: «Субҳона Роббиял аъло» (Олий Роббимни нолойиқ сифатлардан поклайман), дейди.6

Икки сажда ўртасида ўнг оёғини тиклаб, чап оёғига ўтириб, қўлларини тиззаларига қўйиб: «Роббиғфир лий варҳамний» (Роббим, мени мағфират қил ва менга раҳм айла!), дейди. Сўнгра биринчи сажда каби иккинчи саждани ҳам қилади.

(Иккинчи ракаат — ташаҳҳуд — салом).

7

Саждадан бошини кўтариб, иккинчи ракаатга туради. Иккинчи ракаатда ҳам биринчи ракаатдаги каби қиём, рукуъ, рукудан туриш ва саждаларни қилади.8

Иккинчи ракаатнинг иккинчи саждасини қилиб бўлгач, икки сажда ўртасида ўтирганидек биринчи ташаҳҳуд учун ўтиради ва шундай дейди:
«Олқишлар, салавот ва покиза амаллар Аллоҳ учундир! Эй Пайғамбар, сизга салом, Аллоҳнинг барака ва раҳматлари бўлсин! Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига саломлар бўлсин! Мен: «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман» (Имом Бухорий: 831).

9

Агар намоз уч ёки тўрт ракаатли бўлса учинчи ракаатга туради ва биринчи ва иккинчи ракаатда қилган ишларни қилади. Бироқ, Фотиҳадан сўнгра бошқа сура ўқимайди. Бошқа амал ва зикрлар аввалгидек қилинади.10

Охирги ракаатда саждадан сўнгра ўтиради ва биринчи ташаҳҳуддаги жумлаларни такрорлайди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтади ва унинг жумласи шундайдир: «Эй Аллоҳ, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига Иброҳимга ва Иброҳимнинг оиласига айтганингдек салавот айт! Дарҳақиқат, Сен ҳамду саноларга лойиқ ва улуғ Зотсан! Эй Аллоҳ, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига худди Иброҳимга ва Иброҳимнинг оиласига ёғдирганингдек барака ёғдир! Дарҳақиқат, Сен ҳамду саноларга лойиқ ва улуғ Зотсан!» (Имом Бухорий: 3370).11

Сўнгра ўнг тарафга ўгирилиб: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», кейин чап тарафга ўгирилиб: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», деб салом беради.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир