You are here

Намознинг ўқилиш шакли

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Фотиҳа сурасининг маъноси қуйидагичадир:

Фотиҳа сурасининг маъноси қуйидагичадир:

«Алҳамду лиллаҳи роббил оламийн»:

Мен Аллоҳ таолога барча сифатлари, феъллари, зоҳирий ва ботиний неъматлари билан муҳаббат ва таъзим ила ҳамду санолар айтаман.
«Робб»: Холиқ, Эгадор, Бошқарувчи ва Инъом этгувчи Зотдир.
«Оламийн»: Аллоҳ таолодан бошқа инсон, жин, фаришта, ҳайвонот ва бошқа махлуқлардир.

«Ар-роҳманир-роҳийм»:

Бу икки исм Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бўлиб, «Раҳмон» барча нарсани ўз ичига олган Раҳмат соҳиби, «Раҳийм» эса мўмин бандаларигагина раҳмат қиладиган Раҳмли зот маъносидадир.

«Молики явмид-дин»: 

Сарҳисоб ва Тақдирлаш кунини бошқарувчи Подшоҳ.
Бу оятда мусулмон учун Охират куни ҳақидаги огоҳлантириш ва солиҳ амалларни қилишга рағбатлантириш бор.

«Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн»:

Сенигина қилаётган ибодатларимиз билан хослаймиз. Ибодатларнинг биронтасида Сен билан бирга бирон кимсани шерик қилмаймиз. Барча ишларимизда Сендангина мадад сўраймиз. Чунки ишларнинг барчаси Сенинг қўлингдадир ва бирон махлуқ уларнинг мисқолига ҳам эга эмасдир. 

«Иҳдинас-сиротол мустақийм»: 

Бизга Тўғри йўлни кўрсат ва уни топишга бизни муваффақ айла ҳамда Сенга дуч келгунимизча у Йўлда устивор қил!.
«Тўғри йўл» — Аллоҳнинг ризоси ва жаннатига олиб борадиган, пайғамбарларнинг сўнггиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатиб берган ойдин йўлдир. Банданинг саодатга эришиши учун шу Йўлда устивор туриши шартдир.

 «Сиротоллазийна анъамта алайҳим»:

Сен ҳидоят ва устиворлик неъматини ато этган ва ҳақиқатни таниб, унга амал қилган пайғамбарлар ва солиҳ инсонлар йўли.

«Ғойрил мағзуби алайҳим валаз-зоолийн»: 

Бизни Ўзинг ғазаб қилган кимсаларнинг йўлларидан йироқ қил ва қутқар! Чунки улар ҳақиқатни таниб, унга амал қилмадилар. Улар яҳудийлар ва уларга менгзаган кимсалардир. Бундан ташқари бизни жоҳилликлари сабабли ҳақиқатни била олмаганлар — насронийлар ва уларга менгзаган кимсалар йўлидан ҳам узоқ қил!.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир