You are here

Намоз учун бўлиши талаб қилинган шартлар нима?

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).
  1. Ҳадас ва нажосатдан покланиш. Бунинг тафсилоти юқорида айтиб ўтилди (Қаранг: 91-93-бетлар).
  1. Авратларни ёпиш:

Авратларни ёпиш учун калталиги ёки юпқалиги боис узвларни билдирмайдиган даражада тўқилган ва тикилган кийимни кийиш шартдир.

Эркакнинг аврати: киндикдан тиззагачадир.

Хотин-қизларнинг намоздаги аврати: танасининг юз ва кафтларидан бошқа барча аъзоларидир. 

Аллоҳ таоло айтди: «Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида (яъни, намоз ўқиётганингизда) зийнатланингиз (яъни, тоза либосда бўлингиз)» (Аъроф: 31). 
Авратларни ёпиш — зийнатнинг энг оз кўринишидир. «Ҳар бир сажда»дан мақсад эса, ҳар бир намоздир.

  1. Қиблага йўналиш:

Аллоҳ таоло айтди: «Қайси тарафдан чиқсангиз, юзингизни Масжидул-Ҳаром томонга буринг!» (Бақара: 149).

  • Мусулмонларнинг қибласи пайғамбарларнинг бобокалони Иброҳим алайҳиссалом қурган ва пайғамбарлар ҳаж қилган Каъбаи Муаззамадир. Биз Каъбанинг тошлардан бунёд этилгани ва бирон фойда ёки зарар келтира олмаслигини биламиз. Бироқ Аллоҳ таоло бутун мусулмонларни бир тарафга қарашлари ва шу тараф билан Аллоҳ таолога ибодат қилишлари учун намоз асносида Каъбага қараб йўналишга амр қилди.
  • Агар мусулмон олдида кўриб турган бўлса Каъбага юзланиши, агар олдида бўлмаса Каъба тарафга юзланиши кифоядир. Озгина даража Каъбадан оғса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, зарар қилмайди: «Машриқ билан мағриб ўртасида қибла бор» (Термизий: 342).
  • Агар намозхон бетоблиги ёки муваққат омиллар туфайли Каъбага юзлана олмаса, барча ибодатларда бўлгани каби, ундан қиблага юзланиш фарзи соқит бўлади: «Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун: 16).

  1. Намоз вақтининг кириши:

Намоз вақтининг кириши, намоз дуруст бўлишининг шартидир. Вақти киришидан илгари ўқилган намоз раво бўлмайди. Вақтидан кечиктириш эса, ҳаромдир. Аллоҳ таоло айтди: 
«Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103).

Намоз вақти кирганида қуйидаги ишларга эътибор бериш керак: 

  • Намозни вақтининг аввалги пайтларида ўқиш афзалдир. 
  • Намозни вақтида ўқиш фарз бўлиб, сабаблари қандай бўлмасин уни вақтидан кечиктириш ҳаромдир.
  • Уйқу ёки унутиш сабабли намозни ўқий олмаган одам, унинг қазосини ёдига тушгани маҳал ўқиб олишга ошиқиши керак. 

Намоз учун бўлиши талаб қилинган шартлар нима?

Ҳадас ва нажосатдан покланиш

Авратларни ёпиш

Қиблага йўналиш

Намоз вақтининг кириши

Намознинг фарзлиги

Ҳар бир оқил, балоғат ёшига етган муслим ва муслималарга намоз ўқишлари фарздир. Бироқ ҳайз ва нифос (туғруқ) қонлари келаётган аёллар намоз ўқимайдилар ва қонлари тўхтаб ғусл қилганларидан кейин қазосини ҳам ўқимайдилар (Қаранг: 96-бет).

Қуйидаги аломатлардан бири билинганидан кейин болага балоғатга етганлик ҳукми берилади:

  1. Ўн беш ёшга кириш.. 
  2. Таносил аъзолари ва орқа чиқариш йўли атрофида дағал тукларнинг пайдо бўлиши. 
  3. Уйқуда ёки уйғоқликда манийнинг чиқиши.
  4. Хотин-қизларнинг ҳайз кўришлари ёки ҳомиладор бўлишлари. 

Фарз қилинган беш намоз ва унинг вақтлари

Аллоҳ таоло мусулмонларга бир кеча ва кундузда диннинг устуни ва зиммасидаги энг муҳим фарзлардан бири бўлган беш вақт намозни фарз қилди ҳамда улар учун муайян вақтларни қуйидагича тайинлади: 

Бомдод намози: Бомдод намози(нинг фарзи) икки ракаат бўлиб, унинг вақти субҳи (содиқ) —  машриқ тарафда ёғду ёйилишининг бошланиши билан бошланиб, қуёшнинг балқа бошлаши билан тугайди.  
Пешин намози: Пешин намози(нинг фарзи) тўрт ракаат бўлиб, унинг вақти қуёшнинг заволи, яъни осмонда тик бўлганидан сўнгра мағриб тарафга оғиши билан бошланиб, ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг узунлигига тенг келганида тугайди.  
Аср намози: Аср намози(нинг фарзи) тўрт ракаат бўлиб, унинг вақти нарсаларнинг сояси ўз узунлигига тенг бўлган пайтдаги пешин намозининг вақти чиқиши билан бошланиб, қуёшнинг ботиши билан тугайди. Мусулмон аср намозини қуёш нурларининг сўниши ва рангги сарғайишидан илгари ўқишга ошиқиши лозим.  
Шом намози: Шом намози(нинг фарзи) уч ракаат бўлиб, унинг вақти қуёш ботиб, унинг доирасимон шакли уфқда йўқолиши билан бошланиб, ботганидан сўнгра пайдо бўлган қизил шафақнинг ғойиб бўлиши билан тугайди.  
Хуфтон намози: Хуфтон намози(нинг фарзи) тўрт ракаат бўлиб, унинг вақти қизил шафақнинг йўқолиши билан бошланиб, субҳидамнинг бошланишигача давом этади. Бироқ уни кечанинг ярмигача ўқишга ҳаракат қилиш керак.  

Намоз ўқиладиган жой

Аллоҳ таоло эркак кишига намозни жамоат билан ўқишга амр қилиб, уни мусулмонлар ўртасида дўстлик ва муҳаббат ришталари кучайиши учун кенгаш ва мажлис ўлароқ масжидларда ўқишга рағбатлантирди ҳамда танҳо ўқиганидан кўра жамоат билан ўқишини афзал қилиб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Эркак кишининг жамоат билан ўқиган намози, танҳо ўқиган намозидан кўра йигирма етти даража устундир», дедилар (Имом Бухорий: 619; Имом Муслим: 650; Имом Аҳмад: 5921).

Намозни ҳар жойда ҳам ўқиса  ўлаверади. Бу ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, Аллоҳ таолонинг бизга берган раҳматларидан биридир: «Ер менга саждагоҳ ва покловчи қилинди. Умматимнинг қайси бири учун намоз вақти келса, (истаган ерда) намоз ўқисин» (Имом Бухорий: 328; Имом Муслим: 521).

«Менга Ер саждагоҳ ва покловчи қилинди. Умматимдан қайси одамга намоз вақти келса, (ўша жойда) намоз ўқисин!».

Намоз ўқиладиган жойнинг шартлари:

Ислом дини намоз ўқиладиган жойнинг покиза бўлишини шарт қилди. Аллоҳ таоло айтди:  «Эсланг: «Байтуллоҳни одамлар учун зиёратгоҳ ва тинч жой қилдик ва Иброҳимнинг (Каъбатуллоҳни бино қилаётган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг, (дедик) ва Иброҳим билан Исмоилга: «Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, рукуъ-сажда қилувчилар учун пок тутинг», деб буюрдик» (Бақара: 125).

Демак, асос — покликдир, нажосат эса муваққат ҳолатдир. Нажосат борлиги билинмаган ерни покиза деб ҳисобланг.
Бирон газмол ёки жойнамоз солиб намоз ўқиш мустаҳаб эмас, ернинг ўзида ўқилаверади.

Намоз ўқиш жойи учун риоя қилиш керак бўлган умумий қоидалар: 

  1. Намозхоннинг намоз ўқиётган жойида бошқаларга зарар бермаслиги.
    Масалан, одамлар ўтадиган йўлда, йўлакларда, тирбандликка сабаб бўладиган маконларда намоз ўқиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бировларга озор ва зиён етказишни таъқиқлаб: «Бировлардан зарарланиш ва бировларга зарар бериш йўқдир», деганлар (Ибн Можа: 2340; Имом Аҳмад: 2865).
  2. Намоз ўқиладиган жойда намозхоннинг фикрини чалғитадиган расмлар ёки баланд товуш ва мусиқалар бўлмаслиги керак. 
  3. Намоз ўқиладиган жойнинг аслида рақсхона ёки тунгги кўнгилочар макон ўлароқ қурилган бўлмаслиги. Агар шундай бўлса, ундай жойларда намоз ўқиш макруҳ бўлади.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир