You are here

Мусофирнинг намози

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).
  • Мусофирнинг кўчган ёки муваққат яшаган жойларида тўрт ракаатли намозларни икки ракаат қилиб ўқиши, суннатдир. Шу боис Пешин, Аср ва Хуфтон намозларининг фарзларини тўрт ракаат ўрнига икки ракаат ўқийди. Фақатгина, маҳаллий имом билан намоз ўқигудек бўлса, намозини имом каби тўрт ракаат ўқийди.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада ўн беш кун қолган пайтларида намозларини қаср ўқиган эдилар.
  • Мусофирнинг Бомдод намозининг суннатидан бошқа суннатларни ўқимаслиги жоиздир. 
  • Мусофирнинг Пешин ва Аср, Шом ва Хуфтон намозларини иккисидан бирининг вақтида енгиллик, қулайлик ва раҳмат ўлароқ бирга қўшиб ўқиши ҳам раводир. Хусусан, саёҳат ва кўчиш асносида. 

Аллоҳ таоло ҳар бир ҳолатимизда намозни вақтида ўқишимизга буюрди.

Беморнинг намози

Мусулмон ақли жойида ва барча нарсадан воқиф экан, ҳар бир ҳолатида намоз ўқиши фарздир. Шундай бўлсада, Ислом дини одамларни турли оғир ҳолатларида риоя қилди. Шундай ҳолатлардан бири беморликдир. 

Буни изоҳлаш учун шундай дейиш мумкин: 

  • Тик туришга кучи етмайдиган ёки тик турса қийналадиган ёхуд тик туриш тузалишни кечиктирадиган бемордан, намозда тик туриш соқит бўлади. Бундай пайтда бемор ўтириб, ўтиришга кучи етмаса ёнбошлаб намоз ўқийверади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тик туриб намоз ўқи! Агар кучинг етмаса ўтириб, ўтиришга кучинг етмаса ёнбошлаб намоз ўқи!», деганлар (Имом Бухорий: 1066).
  • Рукуъ ва сажда қила олмайдиган намозхон, имкони борича ишора қилиб намозини ўқийди. 
  • Ерга ўтира олмайдиган одам курси ёки бошқа нарсанинг устига ҳам ўтириши мумкин. 
  • Беморлиги туфайли ҳар бир намоз учун таҳорат қила олмайдиган одамнинг, Пешин ва Аср ҳамда Шом ва Хуфтон намозларини жамлаб ўқиши раводир. 
  • Касаллик сабабли сув истеъмол қила олмайдиган беморнинг, намоз ўқиш учун таяммум қилиши жоиздир. 

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир