You are here

Жума намози

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Аллоҳ таоло  жума куни пешин намозининг вақтида, Исломнинг энг буюк аломати ва фарзларидан бўлган намозни фарз қилди. У намоз вақтида мусулмонлар ҳафта ичида бир марта тўпланадилар ва имом тарафидан ирод қилинадиган ваъзу йўлланмаларни тинглайдилар. Насиҳатларни эшитадилар ва жума намозини адо этадилар.

Жума намозига эрта келишга қараб, унинг ажру савоблари бўлади.

Жума кунининг фазилати

Жума куни — ҳафта кунларининг энг муаззам ва улуғ айёмидир. Аллоҳ таоло бу кунни бошқа кунлар ичидан танлади ва бир неча имтиёзлар билан бошқа кунлардан кўра фазилатли қилди. Шулардан:

  • Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, бошқа умматларга бермаган нарса билан хослади: «Аллоҳ биздан аввалги (халқ)ларни жумадан адаштирди: яҳудийлар учун шанба, насронийлар учун якшанба бўлди. Аллоҳ бизни олиб келди (яратди) ва бизга жума кунини кўрсатди» (Имом Муслим: 856).
  • Жума куни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, Одам алайҳиссалом яратилган ва шу куни Қиёмат қоим бўлади: «Қуёш балққан энг яхши кун — жумадир. У куни Одам яратилди, у куни жаннатга киритилди ва жаннатдан чиқарилди. Қиёмат жума кунигина қоим бўлади» (Имом Муслим: 854).

Жума намози кимга фарз бўлади?

Қуйидаги тавсифларга эга бўлган одамларга жума намозини ўқиш фарз бўлади: 

  1. Эркакларга.

Хотинларнинг жума намозини ўқишлари фарз эмасдир.

  1. Балоғат ёшидагиларга.

Жума намозини ўқиш балоғат ёшига етмаган болалар ва ақли заиф кимсаларга фарз бўлмайди.

  1. Турар-жойли одамларга.

Жума намозини ўқиш мусофирларга, шаҳар ва қишлоқ четларида яшовчи саҳройиларга фарз бўлмайди.

Жума намозининг ўқилиши ва аҳкомлари:

  1. Жума намозидан илгари ғусл қилиш, хутба бошланишидан илгари масжидга эрта бориш ва энг чиройли кийимларни кийиш, мусулмон учун мустаҳабдир. 
  2. Мусулмонлар жомеъ масжидларда тўпланадилар.
    Имом уларнинг олдига ўтиб минбарга чиққач, мусулмонларга юзланиб икки хутба ирод қилади ва улар ўртасида бир оз ўтириб олади. Хутба асносида мусулмонларга Аллоҳдан тақво қилишни хотирлатади, йўлланмалар, ваъзлар қилиб, оятлар ўқийди. 
  3. Намозхонлар хутбани синчковлик билан тинглайдилар.
    Уларнинг хутба пайтида гапиришлари, чалғитадиган бирон нарса ҳатто жойнамоз, тупроқ ёки тошларни ўйнаш билан банд бўлишлари ҳаром қилинган.
    Сўнгра, имом минбардан тушади ва намоз ўқиш учун иқомат айтилади. Имом одамлар билан икки ракаат жума намозини товушини чиқариб, қироат билан ўқийди.
  4. Жума намози бир неча одамларнинг тўпланиши билангина машруъ бўлади. Бирон узри сабабли етиша олмаган одам, жума намози ўрнига пешин намозини ўқийди. Унинг жума намозини (ёлғиз) ўқиши раво эмасдир. 
  5.  Жума намозидан кечиккан ва имом билан бир ракаатдан кўра озроқ намоз ўқиган одам, намозини пешин ўлароқ тугаллайди. 
  6. Мусофир ёки аёл киши каби жума намози фарз бўлмаган одамларнинг жума намозини мусулмонлар жамоати билан ўқисалар, ўқиган намозлари раво бўлади ва улардан пешин намози соқит бўлади. 

Жума намозида ҳозир бўлишлари узрли бўлган шахслар:

Шариат жума намозини ўқишлари фарз бўлган шахсларнинг жума намозига келишларини фарз қилиб, дунё матолари билан ундан чалғиб қолишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтди: 

Шариат жума намозини ўқишлари фарз бўлган шахсларнинг жума намозига келишларини фарз қилиб, дунё матолари билан ундан чалғиб қолишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтди: 

«Эй мўминлар, қачон Жума кунидаги намозга чорланса (яъни, азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу (яъни, Аллоҳнинг зикрига — Жума намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир» (Жумъа: 9).
Бундан ташқари, шаръий узри бўлмаган кимсаларнинг жума намозида иштирок этмасликларини,  қалбларига муҳр урилиш билан огоҳлантирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Аллоҳ бирон лоқайдлик билан учта жумани қолдирган одамнинг қалбини муҳрлаб қўяди», дедилар (Абу Довуд: 1052; Имом Аҳмад: 15498).
«Муҳрлаб қўйиш»нинг маъноси: унга муҳр уради ва пардалайди. Мунофиқ ва гуноҳкорлар қалбидек жоҳил ва золим қилиб қўяди.
Жумага бормасликка рухсат берадиган узр — сиз дуч келган одатдан ташқари қийинчилик ёки ҳаётингиз ва соғлиғингизга зиён берадиган ҳаддан ортиқ зарардир.

«Эй мўминлар, жума куни намозга чақирилса, Аллоҳнинг зикрига шошилингиз ва савдодан воз кечингиз».

Иш ва ёки вазифа туфайли жумага бормаслик узр ҳисобланадими?

Аслида, давомий иш ва вазифалар мусулмоннинг жума намозига бормаслиги учун баҳона бўла олмайди. Аллоҳ таоло бизларни ишларимизни ташлаб, намоз учун вақт айиришга буюриб шундай марҳамат қилади: 
«Эй мўминлар, қачон Жума кунидаги намозга чорланса (яъни, азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар!» (Жумъа: 9).

Шу боис, мусулмон Аллоҳнинг ибодатларини адо этишга имкон берадиган иш ва вазифаларни, гарчи моддий даромади оз бўлса ҳам, танлаши керак. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
«Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир)» (Талоқ: 2 – 3).

Иш қачон жума намозига бормаслик учун узр бўлиши мумкин?

Давомий иш ва вазифа жума намозини ўқиш фарз бўлган одам учун икки ҳолатдагина узр бўлиши мумкин: 

  1. Ишда қолиши ва жума намозини тарк қилиши билангина катта манфаат қўлга келиши ёки ишни ташлаши билан катта зарар вужудга келиши ёхуд унинг ўрнига турадиган бирон кимсанинг бўлмаслиги. 

Бунинг мисоли: 

• Тез ёрдам ёки реанимация каби бўлимларда ишлаётган доктор.

• Фуқаролар мулки ёки турар жойларини ўғри ва жиноий гуруҳлардан ҳимоя қилаётган посбон ёки миршаб.

• Саноат ишлаб чиқаришида ишларни ҳар он кузатиб турган кимса.

  1. Агар иш мусулмоннинг ризқи учун ягона манбаси бўлса ва бундан ўзи ва оиласининг бундан бошқа озиқ-овқат каби зарурий эҳтиёжларини қоплайдиган бошқа даромад манбаи бўлмаса, унинг ўзи ва оиласини бошқа иш топгунига қадар ёки ўзини беҳожат қиладиган озиқ-овқат ва зарурий эҳтиёжларини қондирадиган манба топгунича иш жойида қолиши ва зарурат нуқтаи назаридан жума намозида иштирок этмаслиги жоиздир. Шундай бўлсада унинг бошқа иш ва тирикчиликнинг бошқа манбаини излаши шартдир.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир