You are here

Эр ва хотиннинг ҳуқуқлари

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Эрнинг ҳақлари:

  1. Гуноҳ бўлмаган ишларда итоат этиш.

 Аллоҳ таоло эркакни аёлларга раҳбар қилиб қўйган. Яъни, эрлар Аллоҳ таоло ўзларига берган хусусият ва имтиёзлар ҳамда молиявий масъулиятлар билан, худди раҳбарлар халқдан жавобгар бўлганларидек, хотинларининг ишлари, уларни тўғри йўлга йўллаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатишдан жавобгардирлар. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:

«Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни, эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир» (Нисо: 34).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар хотин беш вақт намозини ўқиса, (Рамазон) ойининг рўзасини тутса, номусини сақласа ва эрига итоат этса унга: Жаннатга ўзинг хоҳлаган дарвозасидан кир!, дейилади» («Муснад»: 1661).

  1. Эрнинг жинсий лаззат олишига имконият бериш:

Жинсий лаззат олиши учун эрига имконият бериш хотин зиммасидаги эрнинг ҳаққидир. Шу боис эри учун ясаниш ва тайёргарлик кўриш, хотин учун мустаҳаб ҳисобланади. Эрнинг жинсий алоқа қилиш талабига жавоб бермаган хотин, катта гуноҳ қилган бўлади. Бироқ, эр талаб қилган пайтда шаръий узри: ҳайз қони келаётган, фарз рўзани тутаётган, оғриётган ва шунга ўхшаш сабаблари бўлса, эрнинг талабига жавоб бермаса гуноҳкор бўлмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Эр ётоққа чақирганида хотин бош тортса ва эр унга аччиқланиб тунаса, у хотинни тонг отгунича фаришталар лаънатлаб чиқади», деганлар (Имом Бухорий: 3065; Имом Муслим: 1436).

  1. Эр уйга олишга рози бўлмаган кимсаларни уйга олмаслик. 

Эрнинг хотини устидаги ҳақларидан бири, хотиннинг эри ёқтирмаган одамларни уйига олмаслигидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Хотин киши эрининг ҳузурида эрининг рухсати билангина рўза тутиши, эрининг хонадонига эрининг рухсати билангина (бошқаларга) изн бериши ҳалолдир», деганлар (Имом Бухорий: 4899).

  1. Хонадондан эрнинг рухсати билангина ташқарига чиқиш.

Эрнинг хотини устидаги ҳақларидан бири, хотиннинг хонадонидан чиқиш учун алоҳида рухсат бўлсин ёки иши ва эҳтиёжи учун умумий рухсат бўлсин, эрининг рухсати билан чиқиши шартдир. 

  1. Хотиннинг эри учун хизмат қилиши. 

Хотиннинг овқат тайёрлаши ва уй ичи ишларида эри учун хизмат қилиши, мустаҳаб амаллардандир.
Ўзаро муомалалар: жинсий муошарат одоблари, ҳайз ва нифос ҳамда ётоқда эрга итоат этишнинг фарзлиги.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир