You are here

Эр ва хотиннинг ҳуқуқлари

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Аллоҳ таоло эр ва хотин учун айрим ҳуқуқларни фарз қилган ва уларни ҳар бир ҳолатда оилавий алоқаларини кучайтириш ва ҳимоя қилишга рағбатлантирган. Демак, ҳар икки тарафнинг ўз масъулияти бор. Эр ва хотин бир-бирларидан кучлари етмайдиган нарсаларни талаб қилмасликлари керак. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: 
«Ва яхши амалларда улар (аёллар) учун зиммаларидаги эрлари олдидаги бурчлари баробарида ҳуқуқлари ҳам бор», деган (Бақара: 228). 
Шу боис ҳаёт чархпалаги юришида давом этиши ва олийжаноб оила барпо бўлиши учун, бошқаларни риоя қилиш ва фидокорлик зарур бўлади.

Хотиннинг ҳуқуқлари: 

  1. Нафақа ва турар-жой:
  • Эр гарчи рафиқаси бой бўлсада унингг ейиши, ичиши, кийиниши ва бошқа ҳолатлари учун пулини сарф этади, уни яшаши учун турар-жой билан таъминлайди.
  • Нафақа миқдори. Нафақа, эркак даромадига кўра исроф ва қурумсоқлик бўлмаган мўътадиллик билан ўлчанади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: 

«Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан (яъни, бойлигига ярашадиган) нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда Аллоҳ ўзига ато этган нарсадан (яъни, ўз ҳолига яраша) нафақа берсин!» (Талоқ: 7).

  • Мазкур нафақа миннатсиз ва таҳқирсиз, балки Аллоҳ азза ва жалла «яхшилик билан» деганидек, самимий бўлиши керак. Чунки нафақа бериш, эркакнинг хотинга қилган марҳамати эмас! Билъакс, рафиқанинг эри зиммасидаги ҳаққидир.
  • Рафиқа ва оилага қилинган нафақанинг Ислом динида катта ажру савоблари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: 

«Мусулмон эркак ўз оиласига савоб умидида нафақа сарф этар экан, бу унинг учун садақа бўлади» (Имом Бухорий: 5036; Имом Муслим: 1002);

«Сиз Аллоҳнинг юзини мақсад қилиб нафақа қилар ҳатто луқмани рафиқангизнинг оғзига қўяр экансиз, савобингиз берилади» (Имом Бухорий: 56; Имом Муслим: 1628).

Қодир бўла туриб оиласига нафақа беришда лоқайд ёки нафақасини бутунлай бермайдиган одам, гуноҳи азиймга қўл урган бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Қарамоғидаги одамларни (нафақа бермай) зое қилиш, эркакка гуноҳ нуқтаи назаридан кифоядир» (Абу Довуд: 1692).

  1. Яхши муносабат (иноқлик): 

«Яхши муносабат»дан мақсад, гўзал ахлоқ, мулойимлик, ширинсуханлик, ҳар бир одамда бўлган хато ва камчиликларга нисбатан сабрли бўлишдир. Аллоҳ таоло айтди:  «Улар билан тинч-тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин» (Нисо: 19).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Мўминларнинг иймони комил бўлгани — ахлоқи гўзал бўлганидир. Сизларнинг яхшироғингиз — рафиқаларига ахлоқи гўзал бўлганларингиздир» (Термизий: 1162);
«Мўминларнинг иймони тўкис бўлгани — ахлоқи гўзаллари ва рафиқаларига мулойим бўлганларидир» (Термизий: 2612; Имом Аҳмад: 24677);
«Сизларнинг яхшироғингиз — оиласига яхшилик қилганингиздир. Мен эса ичингизда оиласига яхшилик қилгувчироғингизман» (Термизий: 3895).
Саҳобалардан бири: Ё Расулуллоҳ, бировимизнинг устидаги рафиқасининг ҳуқуқлари қандай бўлади?, деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Емоқчи бўлса тўйдиришинг, киймоқчи бўлса кийдиришинг, юзига урмаслигинг, ёмон отлиғ қилмаслигинг ва уйда ёлғиз ташламаслигинг», деб жавоб бердилар (Абу Довуд: 2142).

  1. Фидокорлик ва оғир босиқлик: 

Эркак — эркак табиатидан фарқли бўлган аёл табиатини риоя қилиши ва ҳаётга атрофлича боқиши керак. Чунки ҳеч ким хато ва камчиликдан холи эмас. Биз ижобий йўллар билан сабр этишимиз ва кутишимиз лозим. Зеро, Аллоҳ таоло ҳам эру хотинни ҳаётга ижобий тарафлардан боқишга огоҳлантирган: 
«Ўзаро бир-бирларингизга фазлу карам қилишни унутмангиз!» (Бақара: 237).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Мўмин мўминадан нафрат этмасин! Унинг бир хулқини ёмон кўрса, бошқасидан хурсанд бўлади», деганлар (Имом Муслим: 1469). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларнинг руҳий ва ҳиссий табиати эркакларникидан фарқли бўлишини, бу фарқлилик оилани такомиллаштиришини, шу боис ажралиш ва талоқ қўйишга омил бўлмаслигини огоҳлантирар ва аёлларга катта эътибор бериш ҳамда улар билан тотув яшашни таъкидлар эдилар: «Аёлларга яхши муомалада бўлинглар! Чунки аёл қовурғадан яратилган ва у сиз билан бир йўлда устивор тура олмайди. Агар ундан фойдаланмоқчи бўлсангиз, эгрилиги билан фойдаланасиз. Уни тўғриламоқчи бўлсангиз, синдирасиз! Синдириш эса ундан ажралиш, демакдир» (Имом Бухорий: 3153; Имом Муслим: 1468).

  1. Бирга ётиш: 

Эр хотинининг ёнида тунаши керак ва энг камида тўрт кунда бир марта бўлиши керак. Агар биттадан ортиқ хотини бўлса, улар ўртасида адолат билан туриши шартдир.

  1. Рафиқани ҳимоя қилиш. Чунки, рафиқангиз сизнинг номусингиз ва шарафингиздир.

Никоҳга олинган аёл, эрнинг номусига айланади. Шунинг учун эр гарчи ўлимига сабаб бўлса ҳам, шу номус ва шарафини ҳимоя қилиши керк. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оиласини мудофаа қила туриб ўлдирилган одам — шаҳиддир!», деб бежиз айтамаганлар (Термизий: 1421; Абу Довуд: 4772).

  1. Кўрпа сирларини ошкора қилмаслик.

Эрнинг хотиннинг хусусиятлари ва ўрталаридаги алоқалари ҳақида оғиз очмаслиги ва одамлар ўртасида ёймаслиги керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: «Қиёмат кунида Аллоҳнинг даргоҳида энг ёмон мақомда бўладиган одам, ўзи ёки хотинининг ташаббуси билан жинсий алоқа қилган ва хотинининг сирларини ошкора қилган эркакдир» (Имом Муслим: 1437).

  1. Аёлнинг ҳаққига тажовуз қилмаслик.

Ислом дини оилавий муаммоларни ҳал қилиш учун бир неча қоидаларни қўйган. Шулардан: 

  • Хатоларни тузатиш учун суҳбатлашиш ёки насиҳат қилиш керак. 
  • Уч кундан ошмаган муддат давомида рафиқа билан гаплашмаслик ва бир хонада туриб бирга ётмаслик.
  • Оиша разияллоҳу анҳо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ йўлида урушган пайтларидан бошқа маҳалларда на хотин кишини ва на қулни урдилар». 
  1. Аёлга таълим бериш ва насиҳат қилиш.

Эр рафиқасини яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариши, уни жаннат неъматларини қўлга киритиб, жаҳаннам қийноқларидан халос қиладиган нарсаларга рағбатлантириши, яхшиликка олиб борадиган йўлларни осонлаштириши, ҳаром нарсаларга олиб борадиган йўлларни қийинлаштириб, улардан нафратлантириши, рафиқа ҳам эрига насиҳат қилиб, яхшиликлар мужассам бўлган йўлларни кўрсатиши ва фарзандларига чиройли тарбия бериши лозим. Чунки Аллоҳ таоло деди:  «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз» (Таҳрим: 6).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эр оиласида раҳбардир ва қўл остидагилардан жавобгардир», деганлар (Имом Бухорий: 2416; Имом Муслим: 1829).

  1. Рафиқанинг шартларига риоя қилиш.

Агар никоҳ қилинаётган пайтда аёл шариатимизда мубоҳ бўлган нарсалар, масалан, уй ва нафақа каби нарсаларни шарт қилган ва эр буни қабул қилган бўлса, эрнинг бу шартларни бажо келтириши фарздир. Бу — бажо келтириш фарз бўлган шартларнинг энг муҳимидир. Чунки, никоҳ шартномаси энг муаззам шарт ва алоқа ҳисобланади. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Вафо қилишингизга энг лойиқ бўлган шарт — номусларни ўзингизга ҳалоллаб олган талаблардир», деганлар (Имом Бухорий: 4856; Имом Муслим: 1418).

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир