You are here

Эркак билан бегона аёл ўртасидаги алоқанинг шартлари

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Эфиопияда Ҳайит намозида иштирок этаётган хотин-қизлар. 

  1. Кўзни қуйи солмоқ.

Мусулмон эркак авратларга боқмаслиги, кўнгилда шаҳват ғалаёнига олиб борадиган нарсаларга қарамаслиги, бирон эҳтиёж йўқ экан бегона аёлга узоқ тикилмаслиги фарздир.
Аллоҳ таоло ҳар икки жинс — эркак ва аёлни кўзларни қуйи солишга буюрди. Шартсиз тикилиш гуноҳ ва фаҳшга олиб борадиган йўл бўлса, кўзни юмиш покдомонлик ва номусларни ҳимоя қилиш йўлидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди: 
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!» (Нур: 30 – 31).
Агар эркакнинг кўзи қўққисдан бегона аёлга тушиб қолса, кўзини ҳаромдан  олиб қочиши керак. Кўзни қуйи солиш — оммавий ахборот воситалари ва интернетни ҳам ўз ичига олади. Чунки шаҳват ва туйғуларни қўзғайдиган барча нарсаларга қараш ҳаромдир.

  1. Одоб ва аҳлоқ билан муомала қилиш

Эркак киши бегона аёл билан одоб ва аҳлоқ доирасида, ҳиссиётларни жунбушга келтирмайдиган услуб билан гаплашиши мумкин. Аёл ҳам худди шундай. Шунинг учун ҳам: 

  • Аллоҳ таоло аёлларга бегона эркаклар билан гаплашар эканлар ишва билан гаплашишни таъқиқлаб, очиқ ва равшан гапиришга буюрди ва айтди:
    «Бас, сизлар (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтларингизда) майин-назокатли сўз қилмангларки, у ҳолда кўнглида мараз-нифоқ бўлган кимса тамаъ қилиб қолур. Яхши — тўғри сўзни сўзланглар!» (Аҳзоб: 32).
  • Аллоҳ таоло юриш ва ҳаракатларда ҳиссиётларни қўзғайдиган карашма ва зийнатларни намоён қилишни таъқиқлади. Аллоҳ таоло айтди:«Яна яширган зеб-зийнатлар билинсин учун оёқларини (ерга) урмасинлар!» (Нур: 31).
  1. Танҳо қолишнинг ҳаромлиги.

Танҳо қолиш — биров кўрмайдиган жойда эркакнинг бегона аёл билан бирга қолишидир. Ислом дини бундай ҳолатни ҳаром қилди. Чунки, бу ҳолат шайтоннинг фаҳш ишлари учун қўйган даричасидир. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Огоҳ бўлинглар! Эркак киши (бегона) аёл билан танҳо қолса, учинчилари шайтон бўлади», деганлар (Термизий: 2165). 

«Бир эркак (бегона) хотин билан бирга танҳо қолмасин, учинчилари шайтон бўлади».

  1. Ҳижоб.

Алоҳ таоло эркакларга эмас, барча гўзаллик ва мафтункорлик ила яратилган аёлларга ҳижобланишни фарз қилди. Чунки эркакларда ҳам аёлларни мафтун қиладиган нарсалар бўлсада, гўзаллик ва мафтункорлик аёлларда эркакларникидан кўра кўпроқдир.

Аллоҳ таоло ҳижобланишни бир неча ҳикмат туфайли фарз қилди: 

  • Аёл, ҳаёт ва жамиятда илмий ва амалий майдонлардаги вазифасини ўз ҳурмати ва номусини ҳимоя қилиб адо эта олишга қодир бўлиши учун; 
  • Бир тарафдан жамиятда залолат ва ҳиссиётларнинг қутуриш фурсатини камайтириш, иккинчи жиҳатдан эса аёлнинг ҳурматини сақлаб қолиш учун; 
  • Аёлларга назар ташлаётган эркакларга покдомонлик ва ўзларини тутишларига кўмак учун. Бунинг оқибатида эркаклар аёлга эркаклар фойдаланаётган маданий ва илмий асослар билан фойдаланишларига имкон берадиган муомалани қиладилар. Аёлга кўнгилочар восита ёки ҳиссиётларни қўзғайдиган гуруҳдек боқмайдилар.

Ҳижобланиш қандай бўлади?  

Аллоҳ таоло аёлни бегона эркак олдида юзи ва кафтларидан бошқа барча аъзоларини ёпишга буюрди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди: 
«Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни, устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар» (Нур: 31).
«Кўриниб турган» — юз ва кафтлардир. Юз ва кафтларнинг очилиши фитнага сабаб бўлар экан, уларни ҳам ёпиш фарз бўлади.

Ўраб турган ҳижобнинг шартлари:  

Аёл киши қуйидаги шартлар асосида хоҳлаган ранг ва тарздаги ҳижобларни кийиши мумкин:  

  1. Ҳижоб — тўсилиши фарз бўлган аъзоларни ёпган бўлиши;
  2. Тана узвларини кўрсатиб турадиган даражада тор бўлмай, кенг бўлиши;
  3. Остидаги танани кўрсатиб турадиган даражада юпқа (шаффоф) бўлмаслиги. 

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир