You are here

Фарзанд ҳуқуқлари

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

  • Солиҳа она бўлиши учун солиҳа рафиқани танлаш.

Солиҳа рафиқа — отанинг фарзандлари учун тақдим этган катта совғасидир.

  • Чиройли исмларни қўйиш.

Чунки, чиройли исм — фарзанддан айрилмайдиган аломатдир.

  • Фарзандларга чиройли тарбия ва бошланғич диний таълим бериш ҳамда динни севдириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва қўл остидагиларидан жавобгардир. Амир қўл остидаги одамларга раҳбардир ва улардан  жавобгардир. Эркак оиласига раҳбардир ва қўл остидагилардан  жавобгардир. Хотин эрининг уйидаги ишларга ҳамда фарзандларига етакчидир ва қўл остидагилардан  жавобгардир. Қул хўжайинининг мулкида етакчидир ва қўл остидаги нарсалардан  жавобгардир. Унутмангиз, барчангиз раҳбар ва ҳар бирингиз қўл остидагилардан  жавобгардир» (Имом Бухорий: 2416; Имом Муслим: 1829).

Ота ва оналар фарзандларига муҳим нарсалар: ширк ва бидъатлардан холи соғлом эътиқод, сўнгра ибодатлар, хусусан, намоз ўқиш, сўнгра гўзал аҳлоқ ва мақтовга сазовор одоб, фазилат, эзгуликни ўргатадилар. Чунки буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг буюк амаллардан ҳисобланади.

  • Нафақа бериш.

Ота ўғил ва қизларини едириши, ичириши ва кийдириши, уларга нафақа беришда зиқналик қилмаслиги, уларни ташлаб қўймаслиги, балки кучи етганича уларнинг хизматида тўкис суратда бўлиши лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Боқаётган одамларини ташлаб қўйиш — эркакка гуноҳ жиҳатидан етарлидир!», деганлар (Абу Довуд: 1692).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиз фарзандларга катта аҳамият бериш ва уларга моддий сарфларни аямаслик ҳақида: «Бу қизларга валий бўлган ва уларга яхшилик қилган кимсага, улар (ҳам) жаҳаннамдан парда бўладилар», деганлар (Имом Бухорий: 5649; Имом Муслим: 2629).

  • Фарзандлар ўртасида адолат қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, ўғил ва қиз болалар ўртасида адолатли бўлиш лозим: «Аллоҳдан қўрқинглар ва фарзандларингиз ўртасида адолатли бўлинглар» (Имом Бухорий: 2447; Имом Муслим: 1623). Ўғил болаларни қизлардан устун кўриш жоиз бўлмаганидек, қизларни ҳам ўғил болалардан афзал кўриш жоиз эмас. Чунки бундай қилиш, Аллоҳгина биладиган катта фасодларнинг рўй беришига сабаб бўлиши мумкин.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир