You are here

Ота ва она ҳуқуқлари

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Ота ва онага яхшилик қилиш муаззам ва савоби кўп солиҳ амаллар қаторига киради. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло уни Ўзига ибодат қилиш ва Ўзини яктолашга боғлади.

Ота ва онага ғамхўрлик ва уларга яхшилик қилиш — жаннатга кириш омилидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ота — жаннатнинг ўрта дарвозасидир: хоҳласанг уни яксон қил ёки муҳофаза эт!» (Термизий: 1900).

Ота-онага оқ бўлиш ёки уларга ёмонлик қилишнинг хатари:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга айтганларидек, ота ва онага ёмонлик қилиш, шариатлар таъқиқлашга иттифоқ қилган катта гуноҳлардандир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга катта гуноҳларнинг каттароғидан дарак берайми?», дедилар. Саҳобалар: Ҳа, ё Расулуллоҳ!, дейишгач, «Аллоҳга ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлиш!», деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий: 5918).

Аллоҳга осийлик бўлмас экан ота ва онага итоат этиш:

Ота ва она буюрган ишларга итоат қилинсада, Аллоҳга осий бўлишга буюрсалар итоат қилинмайди. Чунки, Холиққа осий бўлишда махлуққа бўйинсунилмайди. Аллоҳ таоло айтди:
«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик, агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин!» (Анкабут: 8).

Ота ва онага итоат этиш, хусусан кексайган чоғларида:

Аллоҳ таоло айтди: «Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт!» (Исро: 23).
Аллоҳ таоло одамзотга  ўз ота ва онасига итоат қилишни, хусусан, кексайган ва қуввати кетган чоғларида гарчи тил билан эмас, бир уф тортиш билан бўлсада уларни жеркмаслик ёки улардан нафратланмасликни фарз ва вожиб қилганидан дарак берди.

Ғайри муслим ота ва оналар:

Мусулмон банда гарчи кофир бўлсада ота-онасига ғамхўр, итоатли ва эҳсонкор бўлиши фарздир. Аллоҳ таоло айтди:
«Агар улар (яъни, ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин» (Луқмон: 15).
Ота-онага ғамхўрликнинг энг каттаси эса уларни оқилона ва ҳалимлик билан Ислом динига чорлашдир.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир