Талоқ

×

Error message

Deprecated function: Function create_function() is deprecated in views_php_handler_field->pre_render() (line 202 of /var/www/drupal7-websites/sites/all/modules/contrib/views_php/plugins/views/views_php_handler_field.inc).

Ислом дини турмушнинг мудом давом этиши ва эру хотин ўртасидаги алоқаларнинг ўлим келгунича устивор қолиши учун рағбатлантиради. Бундай алоқани Аллоҳ таоло «мустаҳкам аҳд», деб атади. Зеро, Ислом динида турмушнинг тугалланиши учун бирон вақтни белгилаб қўйилмаган.

Ислом дини турмушнинг бардавом бўлишини хоҳласада, зарурат туғилган пайтда талоқ ҳукмини берадиган талайгина қонунларни ҳам жорий қилган.

Бироқ, Ислом дини Ер юзида яшаётган ва ўзига хос инсоний табиати ва хусусиятлари бўлган инсоният учун шариатни жорий қилаётганини ёддан чиқармади. Шунинг боис тирикчилик қийинлашган, турмуш йўллари торайган ва ислоҳ қилиш имкони қолмаган пайтда никоҳ аҳдидан қандай чиқиш йўлини ҳам кўрсатди. Ислом бу пайтда эр ва хотиннинг табиатига мувофиқ ҳамда ҳар икки тарафга ҳам адолат билан муомала қилади. Кўпинча, эр билан хотин ўртасида нафрат ва муаммолар уммони пайдо бўлиб, ажралиш зарурати туғилади. Бундай пайтдаги ажралиш ҳар икки тарафнинг шахсий ва оилавий истиқрори учун ўта муҳим воситадир. Чунки ўрталаридаги алоқа, турмушдан кўзланган оилавий ва ижтимоий мақсадни амалга оширмай қолади ва уларнинг ажралишлари бирга қолишларидан кўра енгилроқ зарарга айланади.

Бундай оғир ҳолатдан қутулиш ва эру хотиннинг ҳар бири янги оила қуриши учун, Ислом дини ажралишни машруъ қилди. Балки ажралганлар янги оила билан ўз бахтини топишар ва аввалги ҳаётида тўлдира олишмаган бўшлиқни тўлдиришар. Шунда Аллоҳ таолонинг ушбу қавли ҳаётга татбиқ бўлади:
«Бордию эр-хотин ажралиб кетсалар, Аллоҳ иккаласини ҳам Ўзининг кенг карами билан беҳожат қилиб қўйгай. Аллоҳ фазлу карами кенг ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир» (Нисо: 130).

Бироқ, Аллоҳ таоло талоқ учун талайгина аҳком ва қонунларни шарт ўлароқ жорий қилди. Шулардан:

  • Талоқнинг хотиннинг эмас, эрнинг қўлида бўлиши — асосдир.
  • Эри билан бирга турмушини давом эттиришга тоқати қолмаган ва эри талоқ қўймаган хотин, талоқни маҳкамадаги қозидан талаб қилиши, қози эса қаноатга олиб борадиган сабаб бўлса уларни ажратиши мумкин. 
  • Икки марта талоқ қўйилган хотинни қайтариб олиш мумкин. Бироқ, учинчи марта талоқ қўйилган бўлса, бошқа эрга турмушга чиқиб табиий йўллар билан айрилганидан кейингина биринчи эри унга уйланиши мумкин. 

Қуйидаги ҳолатларда талоқ тушади:

  1. Эр хотинига: «Сен талоқсан!», деса ёки хорижий тилларда ажралишни қасд қилган лафзларни айтса;
  2. Қайси тилда бўлишидан қатъий назар талоқ маъносидаги гапни айтса ва бу билан ажралишни мақсад қилса. Масалан: талоқ қўйишни мақсад қилиб: Сендан айрилдим!, деса. Бироқ талоқ қўйишни мақсад қилмай айтса, талоқ тушмайди. 
  • Шаръий талоқ хотин киши пок бўлган, яъни ҳайз қони тўхтаган ва эри ҳануз жинсий алоқа қилмаган пайтда тушади. 
  • Талоқ — эркакнинг қўлидаги ўйинчоқ ёки хотинга босим ўтказиш қуроли эмас. 

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир