You are here

Исломда банда билан Роббиси ўртасида бирон восита йўқдир

Кўплаб динлар баъзи шахсларга бошқалар устидан диний имтиёзлар берди ва одамларнинг ибодатлари ва иймонларини ўша шахсларнинг розилиги ва қарорига боғлади. Улар — ўша динлар тақозоси билан — бандалар билан илоҳ ўртасидаги воситачи ҳисобланиб, мағфиратни ўшалар беришади. Ҳатто баъзилари — ўша диндагиларнинг эътиқодига кўра — ғайб ишларини ҳам билишади ва уларга мухолиф бўлиш очиқ зарар омилидир.

Ислом келди ва инсонни мукаррам қилиб, қадрини кўтарди ҳамда фазлу салоҳиятлари қанчалар баланд бўлмасин, инсоният тавбаси ёки ибодати ёхуд саодатини муайян шахсларга боғлиқ эканини бекор қилди.

Мусулмоннинг ибодати ўзи билан Аллоҳ ўртасида бўлиб, унда одамларнинг биронтаси учун на фазилат ва на воситачилик бордир. Чунки Аллоҳ таоло бандаларига яқин бўлиб, банданинг дуосини эшитади, ижобат қилади, ибодат ва намозларини кўриб, савоб беради. Бирон банда мағфират ёки тавбаларни қабул қилиш ҳаққига эга эмас. Банда қачон тавба қилса ва Аллоҳга самимий бўлса, Аллоҳ унинг тавбаларини қабул қилиб, гуноҳларини кечиради. Бирон махлуқнинг сеҳрли кучи ёки Коинотга таъсири йўқдир. Бу ишларнинг барчаси Аллоҳнинг қўлидадир.

Шунингдек, Ислом дини мусулмоннинг ақлини озод қилди ва тафаккур қилишга, ихтилоф маҳалида ҳукмларни Қуръондан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган қавлу феъллардан олишга чорлади. Биронта одамзот мутлақ ҳақиқат эгаси эмасдир. Фақатгина, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига итоат этилади. Чунки У, ўз нафсидан гапирмайди ва айтган нарсаларининг барчаси ваҳий ҳамда Аллоҳнинг йўлланмасидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: 

«Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир» (Нажм: 3, 4).
Аллоҳ таолонинг нафслардаги фитратга муносиб, инсонни мукаррам қилиб, нафсига хожа қилган, уни қуллик ва Аллоҳдан бошқасига бўйинсунишдан озод қиладиган дин туфайли берган неъмати нақадар буюка!

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир