You are here

Энг буюк зикр:

Қуръон — Аллоҳнинг каломи ва зикрларнинг энг буюгидир. Қуръонни тиловат қилиб, у ҳақида тафаккур қилган банда, зокирлардан ҳисобланади.
Қуръон оят ва сураларининг энг буюги:

Курсий ояти

Курсий ояти, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек, таркибида Аллоҳни, Унинг камолот сифати ва қудратини ардоқлаш бўлгани боис, Қуръондаги энг буюк оятдир.

Уни тонгда, оқшомда ва уйқудан аввал ўқиш машрудир. Ухлашдан илгари Курсий оятини ўқиган одамни Аллоҳ тарафидан бир қўриқчи ҳимоя қилиши ва унга тонггача шайтон яқинлаша олмаслиги ҳадисда айтиб ўтилган (Имом Бухорий: 2187).

Курсий оятини намоздан сўнгра ҳам ўқилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким ҳар фарз намозининг пешидан Курсий оятини ўқиса, унинг жаннатга киришига тириклигигина монедир» (Насоий «ал-Кубро»: 9848).
( اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لاَ تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلاَ نَوْمٌ لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ  وَلاَ يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاء وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ وَلاَ يَؤُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ )

«Аллоҳу лаа илааҳа илла ҳувал Ҳайюл Қоййуум. Ла таъхузуҳу синатув-валаа навм. Лаҳу маа фис-самааваати ва маа фил-ард. Ман заллазий яшфаъу ъиндаҳу илла биизниҳ. Яъламу маа байна айдииҳим ва маа холфаҳум. Ва лаа юҳитувна бишайъим мин ъилмиҳи иллаа бимаа шааа. Васиъа курсийюҳус самааваати вал-ард. Ва лаа яудуҳу ҳифзуҳумаа ва ҳувал Алийюл Азийм» 
(Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Фақат Унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва Ердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг курсиси осмонлар ва Ердан кенгдир. Ва уни осмонлар ва Ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир) (Бақара: 255).

«Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ»

Ибодат қилинишга ёлғиз Аллоҳгина лойиқдир.

«У тирик ва абадий тургувчидир»

(Аллоҳ) — азаматига лойиқ бўлганидек, мукаммал ҳаёт маъноларига эга бўлган Тирик ҳамда барча нарсани йўллаш ва мустаҳкам қилиш билан Бошқарувчидир. 

«Уни на мудроқ, на уйқу олмайди»

У ухламас ва мудрамас.

«Самовот ва Ердаги бор нарсалар Унингдир»

Коинот — Еру осмонлардаги барча нарса Унингдир. У — мулк Эгаси ва мулкларни яратган Зотдир.

«Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди»

Аллоҳ бандаларнинг келажакда дуч келишадиган ишларини ҳам, ўтмишда қилган ишларини ҳам билади. 

«Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар»

Аллоҳнинг илмидан Аллоҳ билдирган ва кўрсатган қисминигина бандалари билиши мумкин, бўлмаса йўқ!

«Унинг курсиси осмонлар ва Ердан кенгдир»

Айрим саҳобалар «Курсий» сўзини Аллоҳ таолонинг буюклиги ва азаматига лойиқ шаклдаги икки оёғи турадиган жой дея тафсир қилдилар. Курсий — кенглиги ва азамати жиҳатидан Еру осмонлардан ҳам каттароқ бўлган энг улкан махлуқдир.

«Ва уни осмонлар ва Ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди»

Ер, осмонлар ва улар оралиғидаги нарсаларни ҳимоя қилиш, Аллоҳга қийин эмасдир.

«У энг юксак ва буюкдир»

Аллоҳ таоло — Ўз зоти ва сифатлари билан махлуқотларидан Олий ва барча азамат ва кибриё сифатларини Ўзида бирлаштирган зотдир.

«У энг юксак ва буюкдир»

Аллоҳ таоло — Ўз зоти ва сифатлари билан махлуқотларидан Олий ва барча азамат ва кибриё сифатларини Ўзида бирлаштирган зотдир.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир