You are here

Нафл намозларини ўқиш таъқиқланган вақтлар

Инсон мутлақ нафл намозларни ўқиши мумкин. Фақатгина уларни Ислом таъқиқлаган пайтларда ўқимаслиги керак. Чунки у пайтлар, кофирларнинг ибодат маҳалларидир. У пайтларда фарз намозларининг қазолари ёки сабаби бўлган таҳийятул масжид каби намозларнигина ўқиш мумкин. Бу таъқиқ намозларнинг ўзигагина тегишли бўлиб, Аллоҳ таолони зикр қилиш ёки Унга дуо қилиш ҳар замон мумкиндир.

Намоз ўқиш таъқиқланган маҳаллар қуйидагичадир:

  1. Бомдод намозидан сўнгра то қуёш балқиб, шариатда бир найза дея таърифланган баландликка кўтарилгунича.
    Вақтлар мўътадил бўлган ўлкаларда бу вақт тақрибан қуёш кўтарилганидан 20 дақиқа сўнгра бўлади.
  2. Қуёш осмонда тиккага келиб, оғгунича.
    Бу — пешин намозининг вақти киришидан бир оз илгари бўлади.
  3. Аср намозидан сўнгра то қуёш ботгунича.

Ислом дини аср намозидан сўнгра то қуёш ботгунича намоз ўқишни макруҳ қилди.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир