You are here

Маййитнинг дафни

Маййитни бобокалонимиз Одам алайҳиссаломнинг икки ўғлидан буён одат бўлганидек, ерга дафн қилиш машрудир. Ерга дафн қилиш бир жиҳатдан маййит учун ҳурмат бўлса, иккинчи жиҳатдан тирикларни озорли нарсалардан ҳимоя қилишдир.

Мурда устига йиртқичлар, селларнинг оқизиши ва ҳидларни тўсадиган даражада тупроқ тортиш етарлидир.

Қабр — ё жаннат боғчаларидан, ёки жаҳаннам чуқурларидан биридир. 

Қуйидаги ишларга риоя қилиш лозим: 

  1. Ювилиб, кафанланиб, намози ўқилганидан сўнгра, маййитни тезроқ дафн этишга шошилиш мустаҳабдир.
  2. Қабрни эҳтиёжга кўра чуқурроқ ва кенг қилиб қазиш мустаҳабдир. Маййитнинг ҳиди келмайдиган ҳамда йиртқич ҳайвонлар оча олмайдиган ва селлар ювиб кетмайдиган даражада кўмиш етарлидир.
  3. Қабрнинг лаҳад шаклида (Расм) ёки ёрма (Расм) шаклида бўлиши жоиз бўлиб, ҳар бир ўлканинг ернинг тузилиши ва қаттиқлигига қараб қазилиши яхшидир.
  4. Маййитни ўнг томони билан, қиблага қаратиб қўйиш ҳам мустаҳабдир.
  5. Қабрга тушган одам маййитни қўйиб бўлгач: «Бисмиллаҳ ва ала миллати Расулиллаҳ!» (Аллоҳнинг номи билан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг миллатига кўра), дейиши мустаҳабдир (Термизий: 1046, Ибн Можа: 1550).
  6. Маййитни лаҳад ёки ёрма қабрга қўйиб бўлгач, тупроқ тортишдан илгари у турган жойнинг устини ғишт ёки қамиш ёхуд тош ёда бошқа нарса билан беркитиш лозим. 
  7. Дафн маросимида иштирок этаётган одамларнинг тупроқ тортишда ёрдам беришлари мустаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам маййитларнинг бирига муборак қўллари билан уч ҳовуч тупроқ отган эдилар (Дору Қутний: 2/76).
  8. Қабрни ердан билиниб туриши учун бир қаричгина кўтариш мустаҳабдир. Шундай қилинса одамлар маййитга қабрини босиш билан озор бермайдилар. Бир қаричдан ортиқча баланд қилиш ҳаром бўлиб, таъқиқланган. Қабрларни кўтариш маййитни улуғлаш ва Аллоҳга ширк келтириш воситасидир. 
  9. Маййитни тобутда кўмиш макруҳдир. (Тобут — маййит қўйиладиган сандиқдир). Агар зарурат бўлса, тобути билан кўмишнинг зарари йўқдир. 

Дафндан сўнгра

Маййит устидан тупроқ тортилиши биланоқ ўша ерда ҳозир бўлганларнинг ҳар бири маййитнинг собитқадамлиги ва гуноҳлари кечирилиши учун алоҳида дуо қилишлари мустаҳабдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан бирини дафн қилиб бўлгач: «Биродарингиз учун гуноҳлари кечирилиши ва собитқадам туришини сўрангиз! Чунки, ҳозир у сарҳисоб қилинади!», дедилар (Абу Довуд: 3223).

Маййитни дафн қилинганидан сўнг унинг ҳаққига мағфират, раҳмат ва савол-жавобда устиворлик тилаш, машрудир.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир