You are here

Беш зарурат

Мазкур беш зарурат одамзот лойиқ бўлганидек ҳаёт кечириши учун зарур бўлган, барча шариатлар ҳимоя қилиб ва зиддини таъқиқлаб келган катта манфаатлардир.

Ислом дини мусулмон одам бу дунёда дунё ва охирати учун ҳаракат қилар экан осуда ҳаёт кечиришини ҳимоя ва риоя қилиш учун келди.

Мусулмон жамият бир-бирини тутган бино ёки бир узви касал бўлса бошқа аъзолари безовталик ва иситма туфайли бедор бўлган якто жасад янглиғ яхлит уммат ўлароқ умр гузарон қилади. Бу уммат икки нарса билан ҳимоя қилинади:

Уни тиклаш ва парваришлаш.

Уни беҳудалик ва парокандаликдан ҳимоя қилиш.

Дин:

Дин — катта масала бўлиб, Аллоҳ таоло одамларни дин учун яратган, пайғамбарларни динни олиб келишлари ва уни муҳофаза этишлари учун юборган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: 

«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).
Ислом — динни муҳофаза қилишга, унинг софлигига таъсир қиладиган ширк, хурофот, гуноҳ ва ҳаром ишлардан қўришга эътиборни қаратди.

Тана:

Аллоҳ таоло ҳаром нарсани қилишга олиб борсада, инсон жонини ҳимоя қилиш учун буюрди. Зеро, одамзот мажбур бўлган пайтида ҳаром нарсаларни ҳам истеъмол қилиши мумкин. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

«Энди кимки золим ва ҳаддан ошмаган ҳолида ночор вазиятда қолса гуноҳкор бўлмайди. Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир» (Бақара: 173).

Аллоҳ таоло қотиллик ва инсонга зарар беришни таъқиқлади. Аллоҳ таоло айтди:
«Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг!» (Бақара: 195).
Аллоҳ таоло динидан қатъий назар одамзотга ноҳақ тажовузни таъқиқлайдиган жазо ва уқубатларни белгилаб қўйди. Аллоҳ таоло айтди:
«Эй мўминлар, сизларга ўлдирилган кишилар учун қасос олиш фарз қилинди» (Бақара: 178)

Ақл

Аллоҳ таоло инсон ақли ва идрокига ёмон таъсир қиладиган барча нарсани таъқиқлади. Чунки ақл, Аллоҳ таолонинг одамзотга берган энг катта неъмати ҳисобланиб, у билан инсоннинг ҳурмати бўлади, яхши билан ёмон ўртасини айиради. Ақлга қараб дунё ва охиратдаги сарҳисоблар амалга оширилади.

Шунинг учун Аллоҳ таоло барча турдаги маст қилувчи ичимлик ва гиёҳванд моддаларни ҳаром қилиб, уларни шайтоннинг ифлос ишларидан ҳисоблади ва шундай деди:  «Эй мўминлар, ароқ (маcт қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз!» (Моида: 90).

Насл

Инсон наслини ҳимоя қилиш, янги авлод олий мақсадлар учун тарбия кўрадиган оилани қуришга бўлган Исломнинг эътибори қуйидаги саноқсиз аҳкомларда ўз аксини топган. Жумладан:

•   Ислом дини уйланишга, уйланишни осонлаштириш ва моддий масъулиятларни оғирлаштирмасликка тарғиб қилди. Аллоҳ таоло айтди:
«Ўз ораларингиздаги тул-беваларни никоҳлаб қўйинглар» (Нур: 32)..

•  Ислом барча ношаръий алоқаларни ҳаром қилиб, унга олиб борадиган йўлларни тўсди. Аллоҳ таоло айтди:
  «Зинога яқинлашманглар! Чунки (у) бузуқликдир — энг ёмон йўлдир» (Исро: 32).

•    Ислом дини одамларни насл-насаблари ва номусларига туҳмат қилишни таъқиқлаб, уни катта гуноҳларнинг каттароғидан ҳисоблади ва уни қилган одамга охиратда дуч келадиган азоблардан ташқари шу дунёда ҳам берилажак муайян жазолардан дарак берди.

•    Ислом дини эркак кишининг ҳам, хотин кишининг ҳам шарафини ҳимоя қилишга буюриб, ўзи ёки оиласининг номусини ҳимоя қила туриб ўлдирилган одамни «Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган киши», деб ҳисоблади.

Мулк

Ислом дини мулкни ҳимоя қилиш ва тирикчилик учун ҳаракат қилишни фарз қилди, иқтисодий муомалалар ва савдо-сотиққа рухсат берди.

Мулк ҳимояси учун судхўрлик, ўғирлик, қаллоблик, хиёнат ва бошқалар ҳаққини ноҳақ ейишни ҳаром қилиб, бу ишларга қўл урганларга Қуръони Каримда оғир жазолар қўлланишидан дарак берилди.

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир