You are here

Ислом — ҳаётнинг барча жабҳаларини ўз ичига олади

Ислом — мусулмонлар масжидларда адо этишадиган маънавий эҳтиёж — намоз ва ибодатлардангина иборат эмасдир...

Ислом фақатгина такомиллашган иқтисодий тузум, тузум ва жамиятни тиклаш учун асос ва назария, бошқалар билан алоқа қилишда ахлоқий ва сулукий тизимдангина иборат бўлмаганидек, издошлари эътиқод қиладиган фикр ва эътиқодлардангина ҳам иборат эмас.

Ислом — ҳаётнинг барча тармоқлари учун такомиллашган ҳамда унинг у ва бу жабҳаларини ўз ичига олган дастурдир.

Аллоҳ таоло мусулмонларга бу неъматни тўкис қилди ва биз учун ушбу мукаммал динга рози бўлди ва шундай деди: 

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида:3).

Мушриклардан бири масхаромуз оҳангда: Дўстингиз (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутмоқда) сизларга барча нарсани ҳатто ҳожатхонада қандай ўтиришни ҳам ўргатаётгани тўғрими?, деб савол берганида, буюк саҳобий Салмон Форисий разияллоҳу анҳу: Ҳа, у бизга ўргатди, деб бу бобдаги Ислом аҳкомлари ва одобларини айтиб берди.

Эътибор — мусулмонларнинг воқелигида эмас, Ислом ҳақиқатидадир

Агар соғлиққа зарар берадиган ишлар билан шуғулланаётган докторни ёки бадхулқ ўқитувчини учратсангиз, ҳар иккисининг ўз мутахассислиги, билими ва жамиятдаги ўрнига зид ишлар билан машғул эканликларидан ҳайратга тушсангиз ҳам, инсоният учун тиббиёт, жамият ва маданият учун педагогика фанининг аҳамиятидан воз кечмайсиз ва орадан кўп ўтмай мазкур доктор ва ўқитувчининг ўзи мансуб бўлган ихтисосга нисбатан ёмон ўрнак эканини айтасиз.
Айрим мусулмонларнинг ёмон ишларга қўл урганини кўришимиз, Ислом динининг барроқ ҳақиқатини ифода этмайди. Балки, у худди мазкур доктор ва ўқитувчининг одат ва ахлоқларининг тиббиёт ва педагогикага ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлганидек, инсоний заифликнинг ва Исломга алоқаси бўлмаган ёмон маданият ва одатларнинг кўриниши эканини биласиз. 

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир