You are here

Ислом — мўътадиллик динидир

Ислом — мўътадил дин бўлиб, беписандлик ва лоқайдлик, меъёрдан ошиш ва ғулув кетишдан холидир. Мўтадиллик Исломнинг барча анъана ва ибодатларида яққол намоён бўлади.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва мўминларга раббоний мўътадиллик фармойиши икки ишни риоя қилиб келди:

Аллоҳ таоло айтди: 

«Бас (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилгани янглиғ Тўғри йўлда бўлингиз! Туғёнга тушмангиз! Албатта, У зот қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир» (Ҳуд: 112).

Яъни, ҳақиқат узра устивор туринг ва бирон нарсани қўшмай ва такаллуф қилмай, шу йўлда тиришинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига ҳаж амалларидан бирини ўргатар экан уларни ғулув кетишдан огоҳлантирдилар ва ўтмишдаги халқларнинг ҳалокат сабаби ғулувда эканини таъкидладилар: «Динда ғулув кетишдан йироқ турингиз! Чунки сизлардан аввалги халқларни динда ғулув кетишлари ҳалок қилган» (Ибн Можа: 3029).

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Амаллардан кучингиз етганинигина қилингиз!», деганлар (Имом Бухорий: 1100).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари билан юборилган пайғамбарлик ҳақиқатини, пайғамбарлик одамларга қувватларидан ортиқ нарсани таклиф қилмаслигини, балъакс, таълим, ҳикмат ва қулайлик билан келганини баён қилдилар ва: «Аллоҳ мени қийновчи ва қийинлаштирувчи қилиб эмас, балки, муаллим ва осонлаштирувчи қилиб юборди», дедилар (Имом Муслим: 1478).

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир