You are here

Ислом — ҳаёт динидир

Ислом — дунё ҳаёти билан охират ҳаёти ўртасини мутаносиблаштирадиган диндир. Дунё — мусулмоннинг ҳаётнинг барча тармоқларида эзгулик ниҳолларини экиб, меваларини охиратда териб оладиган бўстондир. Бу ниҳоллар дунё ҳаётида жиддий парваришга муҳтождир. Бу қуйидаги ишларда очиқ намоён бўлади:

Ер ободончилиги:

Аллоҳ таоло: «У сизларни Ердан пайдо қилиб, унга жойлаштирди», деди (Ҳуд: 61).  Яъни, Биз сизларни Ер юзида яратдик ва уни башариятга хизмат қиладиган ва шариатга зид келмайдиган бунёдкорлик ва маданият билан ободонлаштириб, тараққиётни юзага келтиришингизга буюрдик. Ҳатто Аллоҳ таоло Ер юзидаги ободончилик ва тараққиётни энг оғир даврларда ҳам ибодат ва ғоялардан қилиб қўйди. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонни кўчат ўтқазар экан Қиёмат қоим бўлаётган бўлса, ўзига садақа бўлиши учун кўчатни экиш учун шошилишга рағбатлантирдилар (Муснад: 2712).

Баҳамжиҳатлик:

Ислом дини одамларни бунёдкорлик, маданият ва ислоҳот учун баҳамжиҳатликка, маданият ва динларидан қатъий назар олий ахлоқ ва турмуш тарзи билан ўзаро муносабатларда бўлишга чақиради ва одамлардан узоқда узлатда қолиш даъватчи ва ислоҳотчиларнинг иши эмаслигини эслатади. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичида юриб, улардан келган зулму азиятларга сабр қилган одамнинг, одамлардан йироқда ва улардан узоқ турадиган одамдан кўра яхшироқ эканини таъкидладилар (Ибн Можа: 4032).

Билим дини:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк нозил бўлган Қуръон оятининг: «Ўқинг!» бўлиши бежиз эмасдир. Шу билан, Ислом башарият учун фойдали бўлган барча илм турларини дастаклади. Ҳатто мусулмоннинг илму маърифат излаш учун тушган йўли, жаннат сари элтгувчи йўлга айланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Ким илм излаб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осонлаштиради», дедилар (Ибн Ҳиббон: 84).

Ислом дини бошқа динларда бўлгани каби дин ва фан ўртасидаги курашга шоҳид бўлмади. Билъакс, Ислом дини фанларнинг чироғи, қувватловчиси, модомики башарият учун эзгулик мавжуд экан ҳар қандай фанни ўрганиш ва ўргатишга чақирди.

Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло одамларга эзгуликни ўргатган муаллимни қадрлади ва энг катта мукофот билан сийлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга яхшиликни ўргатган одамга барча махлуқотлар дуо қилишининг дарагини бердилар (Термизий: 2685).

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир