You are here

Яратилишимиз ғояси

man pray in the mosque

Мутафаккир ва содда одамлар ҳаётимиздаги қуйидаги энг муҳим саволларга жавоб топишда бир хил даражада қийналишади:

Биз нега яратилдик?

Яшашдан мақсадимиз нима?

Қуръони Карим инсоннинг ушбу ҳаётда мавжудлигининг мақсад ва ғояларини ўта очиқ ва батафсил баён қилди: 
«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56). 

Бас, ибодат қилиш — Ер юзида яшашимиздан мақсад бўлиб, бошқа барча нарсалар восита, тармоқ ва такомиллаштирувчи омиллардир.
Лекин исломий тасаввурдаги ибодат — роҳиблик (гўшанишинлик), ҳаёт ва ҳаётнинг лаззатларидан воз кечиш, дегани эмас. Балки ибодат намоз, рўза ва закотни ўз ичига олганидек, яхши ният ва яхши мақсадига қараб одамзотнинг барча дунёвий ва ухровий ишлари, гаплари, ихтиролари ва алоқалари ҳатто ўйинлари ва лаззатланишларини ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Битталарингизнинг уйланишида ҳам садақа бор», деган ва бу билан эрнинг хотини билан қўшилиб лаззатланишида ҳам ажру савоблар борлигини назарда тутган эдилар (Ибн Ҳиббон: 4167).

Демак, ибодат яшашнинг ғояси бўлиш билан бирга ҳаётнинг ҳақиқатига айланади. Натижада, мусулмон турли ибодатлар ичра қолади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: 
«Айтинг, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир» (Анъом: 162).

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир