You are here

Ислом — оламшумул диндир

Ислом дини маданиятлари, ирқлари, одатлари ва ўлкалари фарқли бўлишига қарамай барча халқлар учун раҳмат ва ҳидоят қилиб юборилган диндир. Аллоҳ таоло айтди: 
«Албатта Биз Сизни барча оламларга раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё: 108).

Шунинг учун ҳам, Ислом дини халқларнинг барча одат ва анъаналарини ҳурмат қилади ва мусулмонни уларнинг Ислом шариатига мухолиф бўлган қисмларинигина ўзгартишга амр қилади. Шу боис Исломга зид бўлган одатлар, Исломга муносиб тарзда ўзгартирилиши керак. Чунки буюрган ва таъқиқлаган Аллоҳ таоло — Билгувчи ва Бохабар зотдир. Аллоҳга бўлган инончимиз тақозоси эса, Унинг шариатига бўйинсунишимиздир.

Шуни унутмаслик керакки, Исломга ва унинг шариатига алоқаси бўлмаган одатларни ушлаш ёки улардан айрилмаслик, мусулмон учун машруъ эмас. Чунки улар одамларнинг одатлари ва мубоҳ муомала кўринишларидир.

Бутун Ер юзи Аллоҳга ибодат қилиш маконидир

Ислом бутун Ер юзини тирикчилик ва ибодат учун салоҳиятли макон деб ҳисоблайди. Ер юзида мусулмонлар ҳижрат қилишлари ва яшашлари учун муайян макон йўқ. Ибрат, Аллоҳ таолога ибодат қилиш имкониятига қарабдир.

Мусулмон ибодат қилиши таъқиқлансагина бир жойдан ибодат қилиш имконияти бўлган иккинчи жойга ҳижрат қилиб, кўчиб кетиши мумкин. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
«Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, Менинг ерим кенг, каттадир. Бас, сизлар Менгагина ибодат қилингиз!» (Анкабут: 56).

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир