You are here

Одамзотнинг энг буюк мақоми — унинг Аллоҳ таоло учун бандалиги, Аллоҳнинг фармонларига итоатидир. Бандалик билангина дунё ва охират саодати қўлга киритилади. Шу боис, Ислом дини ўзининг барча қирралари билан қулай ҳамда эзгулик ва салоҳият, демакдир.

Ҳаётнинг барча жабҳаларини ўз ичига олган ушбу бандалик, ажру савоблар тўкис олиниши ва Тўғри йўлдан оғиш ва тойилишдан қутулиш учун онгли ва билим асосида бўлиши керак. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

«Бас, ким Роббига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Роббига бандалик қилишда бирон кимсани (Унга) шерик қилмасин!» (Каҳф: 110).
Амалларнинг солиҳлари Аллоҳ Қуръони Каримда амр қилган ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган йўлда бўлганларидир. Ҳолбуки, барча яхшилик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш, унинг суннати ва йўлланмаларига мувофиқ юришдадир.

Мусулмоннинг диний аҳкомларни ўрганиши — энг буюк неъматлардан бири ва раббоний инъомдир. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ким учун яхшиликни истаса, уни динда билимдон қилиб қўяди», деганлар.

Биз ушбу китобни тасаввур, эътиқод, қонун ва ахлоқ каби исломий масъулиятларнинг барчасини оддий, қулай, мазмунли услуб, муайян одим ва ижролар ҳамда турли мутахассисликларга эга бўлган мусулмонларни рағбатлантирувчи таълим йўлланмаси ва манбаси бўлиши учун, маънолар ҳақида тафаккур ва идрокни кучайтирадиган расмлар билан безашга ҳаракат қилдик. 

Сиз Аллоҳнинг мадади билан олдингизда турган ушбу китобнинг дин аҳкомлари ва қонунларини тилга олишда Қуръоний услубдан илҳом олишга ҳаракат қилганини ҳис этасиз. Бу китоб қилиш ва воз кечиш керак бўлган нарсаларгагина чекланмай, мазкур ибодатлар руҳи, мақсадлари ва осорларини очишга интилиб, айниқса жадал ўзгаришлар даври бўлган бу асрда динни ўрганишда ўта муҳим бўлиб, «Нега?», «Қандай қилиб?», «Замонлар ўзгарган бўлса, мен нима қилишим керак?», деган саволларга жавоб беради.    

Аллоҳ таолодан ниятларимизни холис, амалларимизни солиҳ қилиб, бизларни ахлоқ, сўз ва ишларнинг энг гўзалига ҳидоят қилишини ҳамда уларнинг ёмонларидан бизларни тўсишини тилаймиз. Зеро, буларнинг энг гўзалига Аллоҳгина ҳидоят қила олади ва энг ёмонларидан ҳам фақат Угина тўса олади. 

Роббиси унга: «Парвардигорим, менинг илмимни зиёда қил!», дейишга амр этган элчисига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин!

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси

Мусулмоннинг қулай йўриқномаси веб саҳифаси (Мусулмоннинг қулай йўриқномаси) китобининг электрон нусхаси бўлиб, ад-далил ал-маосир ширкатининг фаолиятларидан биридир. У 15 дан ортиқ тилларда қўйилди ва мумтоз электрон қолиблардан бир қанчасига солинди.

ад-Далил ал-Муосир